«ПСЖ» клуби «Ювентус» ҳужумчиси Альаро Мората «Реал Мадрид»га қайтганидан сўнг, уни сотиб олмоқчи.
«Реал Мадрид» 23 ёшли испаниялик футболчини «Ювентус»дан 30 миллион евро эвазига биринчи бўлиб сотиб олиш ҳуқуқига эга. Мадридликлар бу ҳуқуқдан фойдаланиб, сўнг футболчини қайта сотишни режалаштирмоқда.
As маълумотларига кўра, «ПСЖ» Мората учун 60 миллион евро, футболчининг ўзига эса йилига 9 миллион евро тўлашга тайёр. Шунга ўхшаш таклиф Лондоннинг «Арсенал»идан ҳам тушган.
Мората эса «Реал Мадрид» таркибини яна тарк этишга қарши эмас, чунки жамоа ҳужум чизиғида Криштиану Роналду, Гарет Бэйл ва Карим Бензема ўйнаётган вақтда у ўзига истиқбол кўрмаяпти.