Биласиз, доимо сиз – азиз муштарийларимизга ёқадиган материаллар тайёрлашга ҳаракат қилиб келамиз.
Бундан буён интернет-порталимиз орқали бисотимиздаги антиқа фотосуратлардан ҳар куни бир неча “шингил” улашиб борамиз. Умид қиламизки, қизиқарли суратлар сизни бефарқ қолдирмайди!
Ўтган гал Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи ўйинларида фотосуратчиларимиз “нишон”ига тушиб қолган ўйинчиларнинг қизиқ ҳолатдаги фотоларини эътиборингизга ҳавола этган эдик.
Бу сафар Олий Лига-2016 доирасидаги баъзи учрашувлардаги қизиқарли фотоларни сиз билан бўлишиш ниятидамиз.
Ҳакамлар ҳам яшил майдонда тўп тепиб туришларини биласизми?!
Александар Алемпиевич. Ўзбекистон чемпионатида ҳам ниқоб тақиб майдонга чиқадиган футболчилар бор…
Акрамжон Комилов қилиб қўйган қандайдир ишидан уялиб кетган кўринади…
Қайсидир филмда “Иштондан тортиш йўқ!”, дермиди…
Азиз Ибрагимов кимга кўзини қисаётган экан-а?!
Жавлон Гусейнов: Ё, пирай! Ахир мен ҳеч нима қилмадим-ку!
Стадионларимизга мана шундай жажжи болажонлар ташриф буюраётганидан кишининг кўзи қувнайди-я…
Эртага ҳам мана шундай “бир шингил” фотосуратларни ҳукмингизга ҳавола этамиз.