"Манчестер Юнайтед" жамоаси дарвозабони Давид Де Хеа мазкур мавсум унинг фаолиятида энг яхшиси бўлганини таъкидлади.
Де Хеа кетма-кет учинчи марта клубнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бундан ташқари, унинг номзоди "Олтин қўлқоп" номинациясига қўйилди. Энди эртага Англия кубоги финалида ғалаба қозониш қолди холос.
— Бу фаолиятимдаги энг яхши мавсумлардан бўлди, — дейди у. — Жисмоний ва руҳий томондан ўзимни анча яхши тутдим. Агар Англия кубогида ғалаба қозонсак, нур устига нур бўларди. Биз ростданам клуб ва мухлисларимиз учун жуда муҳим саналган ушбу совринни ютмоқчимиз.