"Ас-Садд" жамоаси ярим ҳимоячиси Хави "Барселона"ни соғинаётгани ҳақида гапириб ўтди.
"Албатта, эски жамоамни қўмсайман. Менга у ердаги ҳар кунги машғулотлар, кийиниш хонасидаги қувонч онлари етишмаяпти. У ерда мен ажойиб йилларни ўтказдим, тўғриси "Барселона"ни соғиняпман", - дейди Marca нашри Хави сўзларини келтириб.













