«Барселона» ҳужумчиси Неймар янги шартнома орқали имкон қадар кўпроқ маош тайинланишига эришмоқчи. Бунинг учун Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси бошқа жамоалардан тушган таклифлар ҳақида ўз клуби раҳбариятига айтмоқчи. Бу ҳақда Globo Esporte хабар тарқатди.
Неймарнинг хизматларига «Реал», «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» клублари қизиқиш билдиришмоқда. Боз устига гап шунчаки қизиқишлар борасида эмас, балки расмий таклифлар ҳақида кетмоқда. Манбага кўра, Неймар "Барселона"ни тарк этишга қарор қилса, "ПСЖ" клуби уни қўлга киритиш учун юқори имкониятга эга.
Аввалроқ Неймар каталонияликлар билан 2022 йилгача бўлган янги шартнома борасида келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди. Янги шартномада унинг товон пули 220 миллион евро деб кўрсатилади. Неймар маош борасида Лионель Мессидан кейин иккинчи футболчига айланади.