Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Олий Лига-2016: Жамоаларимиз мавсумни қандай рангдаги либосларда ўтказишмоқда? (+ФОТО)

Баҳо:
+ | -

Биласиз, футбол бўйича Олий Лига баҳслари секин-аста ўзининг айни авж палласига кириб бормоқда. Мана ҳозирга келиб 9 та тур учрашувлари ортда қолди.  

Биз мавсум аввалида клубларимизнинг Олий Лига-2016ни қандай либосларда ўтказиши ҳақида маълумот берган эдик. Ана энди жамоаларнинг қайси фирма либосларидан фойдаланаётганликлари билан фотосуратлар ёрдамида таништириб ўтамиз. 
  
“Пахтакор” – Adidas 

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Пахтакор” янги мавсумни ҳам ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда Adidas фирмаси либосларидан фойдаланмоқда.  Маълум бўлишича, ушбу икки томон 2003 йилдан буён ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда.  

627b2b4f2e3e4d07a8b14d9609f870de.JPG 

“Шерлар”нинг асосий либоси ранги сариқ. Жамоа уй учрашувларини айнан сариқ рангли либосда ўтказмоқда. Сафар учрашувлари учун эса оқ рангли либос тайёрланган.  

2e588ae87e5c828b8180437a7a5cf8b7.JPG 
  
“Локомотив” – Joma  
Жорий йилги мавсумни анча кўтаринки руҳда ўтказаётган “Локомотив” эса сўнгги йилларда Joma билан ишлаб келмоқда. Жамоа ўтган мавсумда ҳам Жома либосларидан фойдаланганди. Бу йил либослар Jomaдан буюртма қилинди.  

c0dcd26faeddb8b89e53a8e51337134d.JPG 

Уй учрашувлари “Локо”нинг анъанавий ранги саналувчи қизил рангли либосда ўтказилмоқда. Сафар ўйинларида эса оқ рангдаги формаларда футболчилар майдонга чиқишмоқда.  

533b32b09ddd35f266e9c8c29e33dbc4.JPG 
  
“Насаф” – Adidas 


Қаршининг “Насаф” жамоаси ҳам мана 6 йилдирки, Adidas билан ҳамкорлик қилиб келяпти. Бу йил томонлар ўзгача кўринишда либос тайёрлашди. Унга кўра, “Насаф” янги мавсумни оқ рангли либосда ўтказмоқда.   

4645e3a17d17469129575c4f5ad2a65f.jpg 

Мазкур форма анча нафис кўринишда ишланганини таъкидлаш жоиз. Сафар учрашувлари учун эса кўк рангдаги форма танланди.  

382a50a45bb3274ea677334c6bfc9428.jpg 
  
“Бунёдкор” – Jako  
Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ҳам янги мавсум учун жуда чиройли кўринишдаги либос тайёрлади. Жамоа 2012 йилдан буён Германиянинг Jako фирмаси билан яхши алоқаларни йўлга қўйган. Ҳар мавсум аввалида либослар Германиянинг ўзидан келтирилади. Бу мавсумда ҳам жуда нафис ишланган либослар олиб келинди. 


04e1088f870e9e8d71a25ccc9cf72218.jpg 

“Қалдирғочлар”нинг асосий либоси оқ рангда бўлса, сафар ўйинларида жамоа кўк рангдаги формада майдонга чиқиб келмоқда.  

f97812edfd5224ec8fa646e66745fd41.JPG 
  
“Андижон” – Macron  
“Анджон” жамоаси бу йил ҳам Италиянинг Macron фирмаси либосларидан фойдаланмоқда. Ўтган йили ушбу фирма “Бургутлар” учун анчагина чиройли форма тайёрлаб берганди. Бу йил ҳам ҳамкорлик давом эттириладиган бўлди. 


bd8a8dedac8fdf7d2e8a294acf83a21f.jpg 

Асосий либос – доимгидек оч кўк рангда, сафар ўйинлари учун қора рангдаги формадан фойдаланилмоқда.  

f13a4f44eaa881c6bdc10e1ce35bdb9a.jpg 
  
“Навбаҳор” – Jako  
Олдинроқ хабар берганимиздек, Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бу йил теҳник ҳамкорини ўзгартирди. Жамоа ўтган йили Joma билан ҳамкорлик қилганди. Лекин бу йил жамоа Германиянинг Jako фирмаси либосларидан фойдаланмоқда. 


87bf2b1fccf543ad6d903ad7b0fbce5e.jpg 

Жамоанинг асосий либоси ранги доимгидек сариқ. Шунингдек, сафар учрашувлари кўк рангдаги либосда ўтказилмоқда. 
  
“Машъал” – Patrick  
Муборакнинг “Машъал” клуби жорий  мавсумда ҳам Patrick фирмаси либосларидан фойдаланмоқда. Жамоа ўтган йили ҳам Patrick билан ҳамкорлик қилганди.  

27ac8f541166cbc9e79b52f7b9a1f5b4.jpg 

Асосий либос ранги қора-кўк. Сафар учрашувларида эса “газчилар” оқ рангдаги формаларда майдонга чиқиб келишяпти.   

dc1bd42f12dbb9b978a9962753e5d58f.jpg 
  
“Шўртан” – Joma  
Ғузорнинг “Шўртан” клуби ҳам Joma либосларидан фойдаланишни афзал билди. Жамоа ўтган мавсумда ҳам мазкур фирма билан ҳамкорлик қилганди. Ҳар икки томонни ҳам ҳамкорлик қониқтирган кўринади, бу йил ҳам томонлар биргаликда ишлашга қарор қилишди. 

e1c235540c6c863105d02d6edd65ebc3.jpg 

“Оқ бўрилар”нинг асосий либослари оқ рангда. Сафар ўйинлари эса тўқ кўк рангдаги формада ўтказилмоқда.  
  
“Сўғдиёна” – Joma 
Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси янги мавсумда ҳам Joma билан ҳамкорликни давом эттирди. Биласиз, ўтган йили ҳам “Сўғдиёна” Joma либосларидан фойдаланганди. Бу йил ҳам жамоа футболчилари шу фирма либосларида майдонга тушиб келишяпти.  

fa12cb6dd4ae35d6582c85ad7807670e.jpg 
  
Асосий либос ранги – кўк, сафар ўйинлари учун кулрангдаги форма тайёрланган.  

89d184161bbf0ef0407a8354d314622d.jpg 
  
“Олмалиқ” – Adidas  
“Олмалиқ” жамоаси эса ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда Adidas либосларидан фойдаланмоқда. 


a1097f56c2e87075a795285dee9b45e0.JPG 

Жамоа янги мавсум учун қуйидагича либосларни тайёрлади. Улар кўк ва оқ рангда бўлиб, кўк рангдан асосий форма сифатида фойдаланиляпти. Сафар ўйинларида эса оқ рангли либосда майдонга чиқилмоқда.  

bf31075cd953b72e9b3a0a0b669ca987.jpg 
  
“Металлург” – Joma 
 
Бекободнинг “Металлург” жамоаси сўнгги йилларда Joma билан яқиндан алоқани йўлга қўйди. Жамоа жорий мавсумни ҳам айнан шу фирма тайёрлаган либосларда ўтказмоқда. 


f35fbe84aba0db195ed9e46b14ea9895.jpg 

Асосий либос ранги кўк. Сафар ўйинларида эса бекободликлар оқ рангдаги формалардан фойдаланишмоқда. 
  
“Қўқон-1912” – Joma 
Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоаси худди ўтган йилдаги каби Joma либосларида майдонга тушиб келмоқда. 


142fbfa9af4b0cef2042559a206d03c1.JPG 

Асосий либос ранги – оқ. Кўк рангдаги либос эса захира форма деб белгиланган. 
  
“Нефтчи” – Joma 
 
Биласиз, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси сўнгги йилларда Joma билан ишлаб келмоқда. Жамоа жорий  мавсумни ҳам айнан  Joma фирмаси томонидан тайёрланган либосларда ўтказмоқда. 


c793fe6aa46d3f353f8d86834bf5ba96.JPG 

Бу йил жамоа оқ ва яшил рангдаги формаларда майдонга чиқмоқда. Оқ рангли либос асосий форма сифатида белгиланди. Сафар ўйинларида эса яшил рангдаги формадан фойдаланилмоқда.  

d44d56332c5546f48959a53e297fbfc7.jpg 
  
“Бухоро” – Macron  
“Бухоро” жамоаси ўтган йили Joma билан ишлаганди. Лекин бу йилдан жамоа теҳник ҳамкорини ўзгартирди. Унга кўра, бухорликлар энди Италиянинг Macron фирмаси либосларида майдонга чиқишмоқда. Ушбу фирма “Бухоро” учун оқ ва кўк рангдаги формалар тайёрлаб берди. 


bc69fd01fd27428b5d9e5f508900e872.JPG 

Оқ рангдаги либосдан бухороликлар уй учрашувларида фойдаланиб келишмоқда. Сафар учрашувларида эса футболчилар кўк рангли формада майдонга чиқишмоқда. 
  
 “Қизилқум” – Joma  
Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси ўтган йилги мавсумда Joma билан ҳамкорлик қилганди. Томонлар бу мавсумда ҳам ҳамкорликни давом эттиришни лозим топишди. Шу сабабли бу йил ҳам “олтин изловчилар” айнан Joma либосларидан фойдаланишмоқда. 


df0c78f40358a38a88694a643c706511.JPG 

Жамоа уй ўйинларида қизил-оқ либосдан фойдаланмоқда. Кулранг-қизил рангдаги либосда эса навоийликлар асосан сафар учрашувларида майдонга чиқиб келишмоқда. 
  
“Обод” – Nike  
Олий Лиганинг дебютант жамоаси саналадиган Тошкентнинг “Обод” клуби Nike фирмаси билан ҳамкорлик қилмоқда.  

82a59cad178e6a7d0320d4254efc2e7c.JPG 

Ушбу жаҳонга машҳур бренд “Обод” футболчилари учун кўк ва оқ рангларда либослар тайёрлаб берган. Тошкентликлар уй ўйинларида кўпинча кўк, сафар учрашувларида эса оқ рангдаги формалардан фойдаланиб келишмоқда. 


  
Олий Лига-2016га оид қизиқарли маълумотлар тақдим этишда давом этамиз. SPORTS.uzдан узоқлашманг! 
Зоҳирбек Акрамхонов тайёрлади.

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:10, 20.05.2016.
Ўқилди: 4829 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.