"Ливерпул" ҳужумчиси Кристиан Бентеке мураббий билан ўзининг келажаги борасида суҳбатлашиб олмоқчи эканлигини маълум қилди.
"Ўйлашимча, "Ливерпул" менинг барча яхши ва ёмон хислатларимни билиб сотиб олди. Мен кейинги мавсум олдидан мураббий билан суҳбатлашиб олишим керак.
Мен мураббийнинг келаси мавсум учун режаларини билмоқчиман. Бошқа футболчилар ҳам кейинги воқеалар нима бўлишини билишни хоҳлашади", -дейди Бентеке.