Роналду ушбу мавсум ўзи иштирок этган учрашувларнинг 14 тасида 2 ва ундан ортиқ гол киритишга эришди. Шулардан 9 тасини Ла Лигада, 5 тасини чемпионлар лигасида амалга оширган.
Бу натижа Роналду учун энг яхшиси ҳисобланмайди. "Реал" тўпурари 2010-11 ва 2011-12 мавсумларида 16 тадан баҳсларда дубл қайд этган эди.













