Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Азиз Турғунбоев: «Кубокда узоқроққа бормоқчимиз»

Баҳо:
+ | -

«Навбаҳор»да ушбу мавсумдан яна ёшларга имконият тақдим этиляпти. Ана шундай ёшлардан бири Азиз Турғунбоевдир. Жорий мавсум олий лигада дебют қилган поплик футболчи билан мухлислар ўртасида суҳбат қилмоқчи эдик. Лекин Турғунбоев кейинроқ тўлиқ интервью беришни таъкидлаб ўтди. Биз эса фурсатдан фойдаланиб, Азиз билан «Қўқон-1912»га қарши ўйин олдидан фикрлари билан қизиқдик.

Азиз ТУРҒУНБОЕВ: Қўқонда ўтадиган учрашув қийин ўтиши аниқ. Чунки сўнгги турда жамоамиздан учралган мағлубиятдан сўнг «Қўқон-1912» биздан аламини олишга уринади. Шунингдек, жамоада бош мураббий ҳам ўзгарибди.

Аммо биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз. Кубокдаги жавоб учрашувига муносиб тайёргарлик кўрдик. Футболчиларнинг кайфияти аъло даражада. Насиб қилса, кубокдаги юришимизни давом эттирамиз. «Навбаҳор» Ўзбекистон Кубогида узоқроққа боришни мақсад қилган. Шу мақсад йўлида жонимизни бериб ўйнаймиз.

Албатта, мухлисларнинг далдасисиз бунга эришиш қийин. Ўйлайманки, Қўқонда ҳам ишқибозларимиз биз билан бирга бўлишади - деб фикрини якунлади.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 23:25, 20.05.2016.
Ўқилди: 2851 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9954]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4905]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3477]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3185]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2662]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2075]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1868]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1838]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1816]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик