“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Эшли Янг Англия кубоги финал баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
- “Манчестер Юнайтед”дек клуб мавсумни бирорта ҳам совринсиз якунласа – бундан катта фожеа йўқ. Биз эртага майдонга фақат ва фақат ғалабани кўзлаган ҳолда чиқамиз.
Клубимиз узоқ вақтдан буён мамлакат кубогида зафар қучмади. Шу сабабли ҳам бу сафар совринни ўзимизники қилмоқчимиз, - дейди Янг.
Таъкидлаш жоиз, Англия кубоги финалида МЮ “Кристал Пэлас”га қарши баҳс юритади. Бу сафар ўйин эртага соат 21:30 да бўлиб ўтади.