"Барслеона" клуби ҳужумчиси Луис Суарес "Ливерпуль"дан қандай қилиб Каталония жамоасига келиб қолгани ҳақида гапириб ўтди.
"ЖЧ-2014га қадар мен "Барселона"га ўтиш имконсиз деб, ўйлардим. Чунки ўйин услубим бошқачароқ эди. Мен "Барса"га ўтишни орзу қилардим. Ўшанда мен "Реал"га ўтишим мумкин эди, аммо кейин "Барселона" пайдо бўлди ва мени "илиб" кетди. Клуб мени Кьеллини воқеасидан кейин қўллаб-қувватлаганди", - дейди Суарес.