Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Аднан Ораховац:«Қадрдон оиламга қайтгандек бўлдим»

Баҳо:
+ | -

«Пахтакор» клубининг 25 ёшли марказий ҳимоячиси Аднан Ораховац «Металлург»га қарши кечган ўйин(2:1)дан кейин Sports.uz портали ижодкорларига қисқача интервью берди. Черногориялик футболчи суҳбат давомида Тошкентга ташрифи, миллий таомлар ва бошқа мавзулар юзасидан фикрларини баён қилди.

- Аднан, айтинг-чи, Тошкентга келгунингизга қадар фаолиятингиз қандай кечган? Нега айнан «Пахтакор»ни танладингиз?

- Ўтмишимдан нолимайман, ҳаммаси ажойиб бўлган. Ўтган йилнинг бошлари «Пахтакор» бош директори қўнғироқ қилди. Мен эса, табиийки, 2012-2013 йиллари «шерлар» либосида майдонга тушган амакиваччам Санибалга мурожаат этдим. Олдимда бундан бошқа таклифлар бор эди, лекин улар ҳақида уйлаб ҳам кўрмадим. Қариндошимдан «Пахтакор» ҳақида сўраб-суриштиргач, тезда бир қарорга келдим. Унинг бу улкан клубга оид ҳикоялари, жамоанинг ўз анъанасига эгалиги, ОЧЛда мунтазам иштирок этиши, до-им совринларга даъво қилиши ва ниҳоят, раҳбарлар билан ўтган ёқимли суҳбат барча шубҳаларни аритди. Бошқа вариантларга эътибор бермай, Тошкентга келдим. Мураббийлар синовларидан ўтгач, жамоага қабул қилиндим. Бундан жуда хурсандман, қароримдан ҳеч қачон афсусланмаганман. «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилишдан мамнунман.

- Сизни клубда қандай кутиб олишди? Жамоадошларингиз билан чиқишиб кетишда қийналмадингизми?

- Йўқ, аксинча, ҳаммаси кутганимдан ҳам аъло бўлиб чиқди. Ўзимча, бир неча ойни мослашишга сарфласам керак, деб ўйлагандим. Лекин муносабатларимиз шунчалик қалинлашиб кетдики, ўзимни худди оиламга қайтгандек ҳис қилдим.

- Майдондаги ўрнингиз қай тартибда белгиланди? Яъни, ҳимояда ўйнайсизми, ярим ҳимоядами, қандай келишилди?

- Ўрним аниқ эди: мен - марказий ҳимоячиман. Албатта, вазиятга қараб, гоҳ қанотларга, гоҳо олдинги чизиқ вакилларига ёрдам бераман. Аммо барибир, менинг ўрним - мудофаа марказида.

- Ёрдамга эҳтиёж сезасизми? Масалан, ҳаётингизда бирор муаммо туғилса, кимга мурожаат этасиз? Жамоада яқин дўстларингиз борми?

- Ҳозирча бундай ҳолатга тушмадим. Умид қиламанки, ортиқча муаммолар туғилмайди. Клубимизда ҳар қандай масалани ўзимиз ҳал қила оламиз. Бошқаларнинг аралашувига ҳожат йўқ. Барчамиз аҳилмиз, ички муҳит ажойиб. Бунақаси ҳадеганда учрайвермайди. Шу сабабли, ёрдамга эҳтиёж сезмаяпман.

- «Пахтакор» кетма-кет икки марта чемпионликни нишонлади. Ўзбекистон олий лигаси ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлдингиз. Айтинг-чи, жорий мавсум элита клубларида ўзгариш сезилдими?

- Ўсиш бор, албатта. Илгари аутсайдер сифатида қаралган айрим жамоаларда кескин ривожланиш кузатилмоқда. Аслида-ку, чемпионатдаги ҳар бир клуб «Пахта- кор»га қарши ўзгача иштиёқ билан тўп суради, буни ҳамиша ҳис қиламиз. Учрашувларда бизни муносиб рақобат кутишига доимо тайёр турамиз.

- Сизга мухлисларнинг муносабатлари қандай?

- Илиқ, дўстона. Бу эса кишини руҳлантиради. Тўғри, баъзан ўйин пайтида ишқибозларнинг норози эканликлари сезилади. Лекин айб ўзингда бўлса, буни юрагингга яқин олмайсан.

- Жаҳон футболида сиз ҳавас қиладиган футболчи борми?

- «Манчестер Юнай-тед»да бир вақтлари Неманья Видич тўп сурарди... Бу футболчи мен учун кўп нарсани англатади. Болалигимда эса Зайниддин Зиданнинг ўйинларидан завқ олардим.

- Навбатдаги савол мухлисларингиздан: 4-рақам сиз учун қандай аҳамият касб этади? Ёки уни исталган пайтда алмаштиришингиз мумкинми?

- Йўқ, ўзимни бошқа рақамда тасаввур қилолмайман. «Пахтакор»да ҳам менга 4-рақам насиб қилганидан хурсандман.

- Ўзбекона урф-одатлар хусусида нима дейсиз? Айтайлик, жамоадошларингиздан бирининг туғилган куни... Чойхона, кенг давра, палов, кабоб, дегандай...

- Ҳа, буларнинг бари менга ёқади. Ўзбек таомларига гап йўқ - ҳаммаси тансиқ ва жуда мазали! Умуман, овқатланиш борасида муаммо йўқ. Юртингиздаги тўкин-сочинлик, мўл-кўлчилик бошқа ерда учрамайди.

- Бўш вақтингиз қандай ўтади?

- Дўстларим билан кўришаман, уйда китоб ўқишим мумкин. Баъзан интернет оламига саёҳат қиламан... Қисқаси, шуғулланиш учун машғулот топилади.

- Уйланганмисиз?

- Ҳозирча йўқ. Улгурарман, ҳали ҳаётим олдинда-ку (кулади)...

Дмитрий ПОПОВ

Суҳбатлашди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:54, 21.05.2016.
Ўқилди: 4777 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.