"ПСЖ" ҳужумчиси Златан Ибрагимович "Марсел"га қарши ўйинда "дубл"га эришиб, ушбу мавсумда киритган голлари сонини 50 тага етказиб олди.
Ибра фаолиятида давомида ҳали 1 мавсумда шунча гол урмаган эди. Унинг олдинги рекорди 2013/2014 йилги мавсумга тўғри келади. Ўшанда ҳужумчи 41 та гол урган.
Златан фаолияти давомида 7 та жамоанинг 3 тасидагина 50 та ва ундан ортиқ гол ура олган.
Айни пайтда Ибрагимович ҳисобида жами 455 та гол мавжуд.
Манба: Jayhun.uz (Furkat.uz)













