Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Гари Кейхилл ўтган мавсум омадсизликлари жамоани янада кучлироқ қилишини айтиб ўтди.
"Челси"дек клуб учун жорий мавсумдаги натижалар мутлақо муваффақиятсиз эканини яхши билиб турибмиз.
Хар қандай мотивациядан ҳоли бўлган ўйинларда яна майдонга тушишни истамаймиз. Бу биз хис қилган энг ёқимсиз хиссиётлар эди. Бизни ўлдирмайдиган хар қандай нарса бизни янада кучлироқ қилади", - дейди Кейхилл.