Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Саян Ҳамитжанов:«ЕЧЛда ўйнаш коинотга учишдек гап!»

Баҳо:
+ | -

«Астана» Қозоғистон футболи тарихида илк бор ЕЧЛ гуруҳ босқичига чиққан клуб бўлди. Эътиборлиси, ушбу жамоа «Бенфика», «Атлетико» ва «Галатасарой» сингари жиддий рақиблар билан ўз уйида ўтган баҳсларни мағлубиятсиз якунлади (2:2, 0:0 ва 2:2). Аввалги мавсум маҳаллий чемпионатда ғолибликни нишонлаган клуб ҳозир ҳам Аршавин ва Тимошукларни ўз сафига жамлаган «Қайрат»ни ортда қолдириб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Астана» президенти Саян Ҳамитжанов «СЭ» мухбирига интервью бераркан, Европанинг йирик турниридаги иштирокдан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

- «Астана» - жуда ёш клуб, - дея сўзини бошлади мутасадди. - Ўтган йилнинг ёзида Чемпионлар Лигасидаги дебютимиздан аввал олдимизга Европа Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш вазифаси қўйилганди. Шуни инобатга олсак, жамоамиз ўз мақсадини ортиғи билан бажарди.

- Клуб раҳбарларини катта харажатлар чўчитмадими? Ҳар ҳолда, ЕЧЛ гуруҳ босқичи, деганда умуман бошқа бюджет назарда тутилади.

- Аксинча, хурсанд бўлдик. Ахир «Астана» еврокубокларда етарлича даромад тўплади. Европанинг клублар ўртасидаги энг йирик турниридаги иштирокимиз орқали 16 миллион евро ишлаб олдик ва шу тариқа, УЕФАдан келган пуллар эвазига бюджетнинг 50 фоизини қопладик. Маблағларнинг иқтисод қилиниши, албатта, акционерларимизни хурсанд қилди.

- «Астана» ЕЧЛ гуруҳ босқичига чиққанида кўнглингиздан қандай ҳиссиётлар кечди?

- Қозоғистон клубларининг шу ергача етиб келишларига кўпчилик ишонмаганди. Ҳиссиётларни тасвирлаб беришга ожизман! Кўҳна қитъанинг энг кучли клублари қатори бир турнирда қатнашиш - коинотга учишдек гап!

- Қуръа сизларга Европа Лигасининг 2009|2010 ва 2011|2012 йиллар мавсумидаги ғолиби, 2014 йилги Испания чемпиони, шунингдек, сўнгги уч йил мобайнида икки марта ЕЛ финалида ўйнаган Португалия жамоаси ҳамда Туркиянинг 20 карра чемпионини рўпара қилди...

- Биз бу пайтга келиб, шундоқ ҳам ниятимизга етиб бўлгандик. Шундай экан, гуруҳ босқичидаги иштирокдан имкон қадар тажриба тўплашга интилгандик. Ростини айтсам, янада жиддийроқ рақиблар билан ўйнашни хоҳлагандик. Мақсадимиз Қозоғистон пойтахтида Европа футболи гранд-ларини кутиб олиш эди. Умид қиламанки, келгусида бу орзумиз ҳам амалга ошади.

- «Астана» ЕЧЛ гуруҳ босқичининг ўз уйида ўтган ўйинларида ютқазмади. Бу натижа ниманинг ҳисобига қўлга киритилди, деб ўйлайсиз?

- Ҳозирги жамоани уч йил мобайнида шакллантириб келдик. Шу вақт оралиғида Европада жиддий натижаларга эриша оладиган клубни ривожлантириш учун астойдил ишладик. Ўйинчилар, мураббийлар ва клуб ходимларининг меҳнатлари - муваффақиятларимиз гарови. «Астана»да соғлом муҳит ҳукмрон, буни жуда қадрлаймиз. Футболчиларни жалб этиш чоғида нафақат уларнинг феъл-атвори, балки шахсий сифатларини ҳам эътиборга оламиз. Гарчи клубда турли мамлакатлардан ташриф буюрган турфа маданиятга эга шахслар йиғилган бўлишсада, «Астана» катта, аҳил оилага айланган. Бу ерда ҳамма бир-бири учун жон куйдиради.

- Ортга назар ташлаб, айтинг-чи, «Астана»нинг ЕЧЛ гуруҳ босқичига чиқиши омад билан боғлиқми?

- Бундай деб ўйламайман. Тўғри, айрим учрашувларда фақатгина сўнгги дақиқаларда киритилган тўплар эвазига ғалаба қозондик, баъзан ғайритабиий голлар урдик. Бу омадми? Менимча, футболда омад ва омадсизлик, деган нарсалар мавжуд эмас. Албатта, баъзан камчиликлар учрайди ва у фақат футболчиларга тааллуқли эмас. Нуқсон мураббийлар штаби ва клуб менеджментида ҳам учрайди. Футболга «майда-чуйда» атамаси бегона. Натижаларга клубнинг барча тузилмалари жавобгар. Демак, «омад келмади» қабилидаги гапларни эшитсам, биламанки, ўша ерда етарлича меҳнат қилинмаган, қаердадир хатоликка йўл қўйилган. Ҳаммаси оддий.

- Қозоғистон премьер-лигасида россиялик машҳур футболчилардан би-ри - Андрей Аршавин тўп сурмоқда. Петербурглик ҳужумчи «Қайрат»да ўйнамоқда. Нима деб ўйлайсиз, у аввалги ҳолатига қайта олармикан? Бу трансфердан қандай мақсад кўзланган?

- Ҳозирги ҳолатда ҳаммаси Аршавиннинг ўзига боғлиқ. Агар хоҳиш-истак, тайёргарлик маромида бўлса, унинг ишлари юришаверади. Андрей - чемпионатимиз безаги. Бундай футболчиларни ишқибозлар яхши кўришади, унинг ҳаракатларини кузатиш учун стадионга ташриф буюришади. Маркетинг нуқтаи назаридан, Аршавиннинг трансфери нафақат «Қайрат», балки бутун лига учун реклама вазифасини ўташи тайин.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 06:36, 23.05.2016.
Ўқилди: 2278 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.