“Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста “Севилья”га қарши Испания Кубоги финалидан сўнг ўз фикрини билдирди. “Висенте Кальдерон” стадионида бўлиб ўтган учрашувда каталонияликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.
– Ажойиб ўйин бўлди. Бугунги “Севилья” анча қийин бўлиб чиқди ва биз тер тўкишимизга тўғри келди. Умуман олганда, “Барселона” яна бир ажойиб ўйинларидан бирини ўтказди, – деди Иньеста.
Жорий мавсумда “Барселона” Испания чемпиони ва Кубоги соҳибига айланди ва ўз тарихида 7-дублни қайд этди.