Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Аёллар футболи. «Машъал-W» сафарда «Андижанка»га ютқазди

Баҳо:
+ | -

Бугун Андижонда аёллар ўртасидаги XXII-Ўзбекистон чемпионатининг 5-туридан ўрин олган «Машъал-W» ҳамда «Андижанка» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Қизғин ва муросаиз курашлар остида кечган учрашувда жамоалар майдонда анча эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. Бунинг натижасида стадионга йиғилган мухлислар биринчи бўлимда гол кўришмади.

Иккинчи бўлим ҳам анчагина қизиқарли кечди деб айтиш мумкин, ўйин борасида устунлик қилган ва кўплаб вазиятлар яратган мезбонлар учрашувнинг 80-дақиқасида ҳисобни очишди. Ушбу вазиятда Рушана Сафинанинг ерлатиб узатган тўпини Ўғилой Қўчқорова кучли зарб билан «Машъал-W» дарвозаси тўрига жойлаб қўйди. Голдан руҳланган мезбонлар хужум уюштирида давом этишди, мубораклик қизлар ҳам ҳисобни тенглаштириш мақсадида кетма кет хужумлар уюштиришди. Натижада эса химоя чизиғида бўшлиқлар юзага кела бошлади. Ўйиннинг асосий вақтига қўшилган дақиқаларнинг биринчисида мезбонлар қарши хужумда рақибларини жазолашга муваффақ бўлишди. Яна ўша Ўғилой Қўчқорова ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди ва ўйинда дубл қайд этди.

Шу тариқа Андижоннинг «Андижанка» ҳамда Муборакнинг «Машъал-W» жамоалари ўртасидаги баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди.

Аёллар футболи бўйича XXII-Ўзбекистон миллий чемпионати, 5-тур. 22-май 17:00
«Андижанка» – «Машъал-W» 1:0
Андижон, «БЎФМ» стадиони.

Гол: Ўғилой Қўчқорова (80’, 90+1’)

«АНДИЖАНКА»:
1. Ҳурматой Раҳматуллаева
7. Маҳфуза Туропова
8. Рушана Сафина
10. Гулнора Аъзамова
11. Гулҳаё Маннабоева
13. Рўзихон Асқарова
14. Елена Лагуткина (с)
17. Зиёда Туланбоева
18. Айнур Даулбоева
19. Мария Моисеева
20. Гулнора Давронова.

ЗАХИРА:
23. Назокат Маматисақова
2. Нодира Юлдашева
4. Ўғилой Қўчқорова
5. Дарина Федосенко
6. Моҳира Жўрабоева
9. Мафтуна Жўраева
21. Саодат Тўхтасинова.

«МАШЪАЛ-W»:
16. Мафтуна Жонимуродова (с)
5. Маҳлиё Назарқулова
18. Шаҳноза Шокирова
19. Дилдора Эргашева
14. Гулзода Алиёрова
20. Севара Нормуродова
17. Шоира Қултураева
15. Мафтуна Панжиева
9. Феруза Бобохўжаева
7. Шаҳноза Қурбонова
11. Фаёза Самандарова.

ЗАХИРА:
23. Сарвиноз Эргашева
4. Джейка Кручинина
12. Согдиана Алламуродова.

imageФото: Баҳтиёр Тоштемиров (Андижон)
Манба: voha.uz
Киритилди: 12:12, 23.05.2016.
Ўқилди: 4621 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.