Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

The Guardian: Моуриньо «МЮ»да ёзги трансферларда сарфлаш учун камида 150 млн фунт олади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» жамаоси раҳбарияти жамоанинг бўлғуси бош мураббийи Жозе Моуриньога ёзги трансферларни амалга ошириш учун каттагина маблағ ажратмоқчи.

The Guardian нашри хабарига кўра, 53 ёшли мутахассис ёзда ўзининг янги жамоасини кучайтириш учун 150 миллион фунт миқдоридаги маблағ билан таъминланади.

Моуриньо ёзги трансферлар вақтида харид қилиши мумкин бўлган футболчилар қаторида қуйидаги номлар бор: ҳимоячилар Жон Стоунз («Эвертон») ва Эсекиэль Гарай («Зенит»), яримҳимоячилар Андре Гомеш («Валенсия») ва Жоау Мариу («Спортинг»), ҳужумчилар Альваро Мората («Ювентус») ва Мауро Икарди («Интер»).

Бундан ташқари, «Манчестер Юнайтед» «Ювентус»га Поль Погба ва жамоанинг чап қанот ҳимоячиси Алекс Сандронинг трансфер қилиниши имкониятлари бўйича сўров юборган, туринликлар эса бу футболчилар учун 116 миллион фунт (150 млн евро) сўраган.

Моуриньо «МЮ» таркибига футболчиларни жалб этиш учун ўз агенти Жорже Мендешнинг ёрдамларидан фойдаланмоқчи.

«Манчестер Юнайтед»ни ёзда Ҳуан Мата ва Бастиан Швайнштайгер тарк этиши кутилмоқда.

Бундан олдинроқ, Моуриньо январь ойидаёқ янги жамоаси билан 5 йиллик шартнома хусусида келишиб олгани, унга кўра унинг жами маоши миқдори 75 миллион фунтни ташкил этиши айтилганди. У «Челси»ни тарк этгач, ярим йил давомида бошқа жамоалардан тушадиган таклифларни қабул қилмаслиги учун 4 млн фунт миқдорида "кўтарма пули" олган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 19:04, 23.05.2016.
Ўқилди: 3387 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.