«Бавария» ярим ҳимоячиси Марио Гетцёнинг келажаги борасида янги тахминлар пайдо бўлмоқда.
ОАВда футболчининг «Ливерпуль»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди, аммо у ҳозирги жамоасида қолиши ҳам мумкин.
«Мюнхенда янги мавсумнинг бошланишини интизорлик билан кутяпман. Анчелотти бошчилигидаги дастлабки машғулотда юқори формада бўлиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан», - дейди футболчининг ўзи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Бавария"ни қабул қилиб оладиган Карло Анчелотти Гётцега ўзига янги жамоа топишни маслаҳат бергани ҳақида маълумот пайдо бўлганди. Боиси, футболчи Гвардиола пайтида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмади.