"Барcелона" ҳужумчиси Луис Суарез "Севиля"га қарши учрашувда жароҳат олиб майдонни тарк этган эди. У жароҳати борасида ўз фикрини билдириб ўтди
"Жароҳатимни қанчалик жиддийлигини кўрикдан ўтгач билиш мумкин. Умид қиламанки жароҳатим унчалик жиддий бўлиб чиқмайди ва мен кейин Уругвай терма жамоа сафига келаси ҳафта бориб қўшиламан. Мени қўллаб қувватлаган барчага раҳмат", - деб ёзиб қолдирди Суарез ўз интернет тармоғига.