Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Экваториал Гвинеяни Испания заҳира жамоаси деб бўладими?

Баҳо:
+ | -

Экваториал Гвинея миллий терма жамоаси таркибига қараб бу жамоани Испания заҳира жамоаси дейишга бир қанча асослар бор.

Маълумки, ушбу жамоа  2 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этади.

Айни дамда ФИФА рейтингида 83-ўринда бораётган Экваториал Гвинея терма жамоаси 2015 йилда ўзи мезбонлик қилган Африка Миллатлар Кубоги мусобақасида ярим финалга қадар етиб борган. Ушбу жамоа илк марта Африка Миллатлар Кубоги мусобақасида қатнашган 2012 йилнинг ўзидаёқ Сенегал ва Ливияни енгиб,   1/4 финал босқичига чиқишга эришган эди. Экваториал Гвинея терма жамоасини ҳозирда аргентиналик Эстебан Беккер бошқариб бормоқда. Ушбу мураббий Экваториал Гвинея аёллар терма жамоасини Африка Миллатлар Кубоги мусобақаларида чемпионликка олиб келган.

Терма жамоа юлдузи ва капитани Эмилио Нсуэ аввал Испаниянинг “Мальорка” клубида тўп сурган, айни дамда Англиянинг “Мидлсбро” жамоасида ўйнайди. Испанияда туғилган ярим ҳимоячи Испания ёшлар терма жамоаларида иштирок этиб, 2011 йилда Европа чемпионлигини қўлга киритган.

Терма жамоанинг яна бир ўйинчиси  Хавьер Анхель Бальбоа аввал  “Реал” Мадрид жамоасида ўйнаган бўлса, айни пайтда Португалиянинг «Эшторил-Прай» жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Терма жамоанинг деярли ярим таркиби Испанияда туғилиб, у ердаги клубларда тўп сурадиган футболчилар ҳисобланади.

Қуйида Экваториал Гвинея терма жамоасининг  2015 йилда ўзи мезбонлик қилган Африка Миллатлар Кубоги мусобақасида иштирок этган таркиби берилмоқда:

Дарвозабонлар: Айтор Эмбела («Малага», Испания), Карлос Мосибе («Малабо»), Фелипе Овоно («Депортиво Монгомо»)

Ҳимоячилар: Игор Энгонга («Тропезон», Испания), Дани Эвуй («Леонес Вегетарианос»), Диосдадо Мбеле («Леонес Вегетарианос»), Мигель Майе («Аконанги»), Руи («Хайберниан», Шотландия), Сиво Буаэ («АЕК», Кипр)

Ярим ҳимоячилар: Хувенал Эдхого («Санта Колома», Андорра), Виера Эллонг («Пантеры»), Пабло Ганет («Сансе», Испания), Мартин Чарли («Колледж Европа», Гибралтар), Эмилио Нсуэ («Мидлсбро», Англия), Рани («Ираклис», Греция), Иван Зарандоно («Рейнджерс», Шотландия)

Ҳужумчилар: Хавьер Бальбоа («Эшторил», Португалия), Рубен Белима («Реал Мадрид Б», Испания), Иван Боладо («Пуне Сити», Индия), Рауль Фабиани («Олимпик Хатива», Испания), Кике («Мальорка Б», Испания), Рубен Дарио («Леонес Вегетарианос»), Иван Сальвадор («Валенсия Б», Испания)

Манба: 1news.uz
Киритилди: 09:37, 24.05.2016.
Ўқилди: 4325 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.