Ўзбекистон футбол федерациясининг халқаро тоифадаги ҳаками, ФИФА рефериси, "Буюк хизматлари учун" ордени соҳиби Равшан Эрматов Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ташриф буюриб, талабалар билан учрашди.
Бу ҳақда университетнинг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берилишича, учрашувда Равшан Эрматов футболга кириб келиш жараёни, қийинчиликлар, карьера зинапояларидаги шахсий мақсадлар, юлдузли ўйинлар ва футбол ичида бугун юз бераётган жараёнлар ҳақида сўзлаган. Сўнг талабаларнинг саволларига жавоб берган.
Саволларга жавоб бериш жараёнида Равшан Эрматов қуйидаги қизиқарли ибора ва фикрларни айтиб ўтган:
“Ҳакам майдонда инсон бўлиши керак. Хоҳ у оддий футболчи бўлсин, хоҳ дунё тан олган манаман юлдуз бўлсин, агар ҳакам футболчилар билан юзага келган мулоқот ёки баҳсли вазиятда “key words”ни (калит сўзлар) тўғри танлай олса, ўйин темпига, футболчиларнинг руҳиятига тўғри муносабат билдирган бўлади“
“2015 йилда италиялик машҳур ФИФА рефереси Никола Рицоли муаллифлигидаги китобнинг илк саҳифаларида “2014 йилдаги Жаҳон чемпионати финалини Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқаради, деб қаттиқ
ишонгандим. Аммо айнан менинг исм-шарифим ўқиб эшиттирилгач, жуда ҳайрон қолдим ва бир зумга қотиб қолдим“, деб ёзган. Албатта, буни мен ҳам кутгандим. Аммо, ишонаманки, ҳали одинда бундай имконият туғилади“
“Ҳаётда мен жудаям ҳавас қиладиган инсонларим - қаҳрамонларим, бу ота-онам ва юртбошимиздир“
“Кейинги сафар бу чиройли университет биносига 2018 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг келиб, инглиз тилида учрашув қилсак ҳам розиман“.