Европанинг энг кучли чемпионатларида мавсум деярли якунига етиб бўлди.
Кўпчилик мутахассислар бу йил кутилмаган жамоалар юқори натижаларни қўлга киритаётганини эътироф этаётган бўлсалар-да, бир неча таниқли жамоалар учун мавсум омадсиз тарзда якунланди. SPORS.uz сайти қуйида йилнинг энг омадсиз жамоаларини эътиборингизга ҳавола қилади.
Россия чемпионати. “Динамо” Москва
Ўтган мавсумда жамоа Премьер-лигада 4-ўринни эгаллаб, Европа Лигасига йўлланмани қўлга киритган эди. Аммо баъзи муаммолар сабаб, жамоа қитъа миқёсидаги турнирда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Шундан кейин клубни Валбуэна, Жирков, Кокорин каби бир қатор етакчилар тарк этишди. Уларнинг ўрнини босиши кўзланган Погребняк, Ешенко, Бечирай каби футболчилар эса билдирилган ишончни оқлай олишмади. Натижада ўтган мавсумни 30 ўйинда 14 ғалаба, 8 дуранг, 8 мағлубият билан якунлаган москваликлар бу йил шунча ўйинда 5 ғалаба 10 дурангга ва 15 мағлубиятни қайд этган ҳолатда биринчи лигага йўл олишди.
Англия чемпионати. "Астон Вилла", "Нюкасль"
Англия тарихида Премьер-лига йўлга қўйилганидан буён “Нюкасль” Чемпионшипга бир неча бор тушиб чиққан бўлса-да, “Астон Вилла” ҳали бирор марта бу “ертўлага” тушиб кўрмаган эди. Тўғри сўнгги йилларга бу икки жамоа қойиллатиб бирор юқорироқ натижани қўлга киритиб қўймаган бўлса-да бу қадар пастга қараб шўнғишмаган ҳам эди.
Қиёслаш учун, “қарғалар” ўтган йили ўйинда 10 ғалаба, 8 дуранг ва 20 мағлубият билан ўринни эгалланган бўлсалар, бу йил ўйинда 3 ғалаба, 8 дуранг ва 27 мағлубият билан ўринни банд этиб қуйи дивизионга тушиб кетди ва “Нюкасл” ортидан қуйига равона бўлди.
Германия чемпионати. "Штутгарт", "Ганновер"
Яқин-яқингача бу икки клуб еврокубокдан бошқа натижаларни назарларига ҳам илишмас эди. Ҳарақалай, футболга ихлоси баланд ўқучиларимиз ёдидан бир неча йиллар олдин ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг Европа Лигаси доирасида Германия клубига қарши кўрсатган ёрқин ўйини кўтарилмаган бўлса керак. Энди эса ана шундай клуб кейинги мавсумдан 2-Бундеслигада еврокубокларни “орзу қилади”. “Штутгарт” ҳақида ҳам деярли худди шундай фикрни билдириш мумкин.
Хуллас, нима бўлганда ҳам, Германияда доимо аутсайдерлар сифатида эътироф этиладиган “Герта” ва “Майнц” каби жамоалар бир йил олдинги кумуш медал соҳиби “Вольфсбург”ни ортда қолдириб, Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритиб турган бир пайтда “швабралар” ва “қизиллар”нинг мана бундай “натижалари” киши дилини хира қилади.
Испания чемпионати. “Хетафе”, “Леванте”
Бир неча мавсум олдин ҳар икки клуб Европада қитъа миқёсидаги турнирга ҳаракат қилувчи жамоа сифатида эътироф этиларди. Ўтган йили мос равишда 14- ва 15-ўринларни эгаллаган ҳар иккала клуб бу йил Ла Лига билан хайрлашишларига тўғри келди.