“Саутгемптон” ҳужумчиси Шейн Лонг ўз жамоасини тарк этиши мумкин.
Инглиз нашрларининг маълум қилишича, 29 ёшли ирландиялик футболчига Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳамда “Ливерпуль” жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Ёзги трансфер мавсумида ҳар икки клуб уни қўлга киритиш учун курашади.