Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Легинерларимиз: Голли «пас», ЕЛ йўлланмаси…

Баҳо:
+ | -

«Куз-баҳор» тизимида ўтказиладиган миллий чемпионатлар деярли якунига етди. Ўзбекистонлик легионерлар фаолият олиб бораётган бундай тизимли биринчиликлар орасида фақат Хитой, Қозоғистон ва Малайзия лигаларида ўйинлар давом этмоқда.

Чорак финалга қадам

Қатар чемпионатидаги дебют мавсумида «Ал-Жаиш» етакчиларидан бири сифатида кумуш медаль ва мамлакат кубогини қўлга киритган Сардор Рашидов энди ўз жамоаси билан Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финалга чиқди, ҳисоб. Духайлликлар нимчорак финалнинг дастлабки ўйинида ўз лигадошлари - «Лаҳвия» меҳмони бўлиб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳам­юртимиз бу ўйинга захирадан қўшилган бўлсада, «Жаиш»нинг муваффақиятида муносиб ўрин тутди. Яъни Сардор жамоасининг сўнг­ги голига ҳаммуаллифлик қилди. Жавоб баҳси бугун бўлиб ўтади.

 

2-ўринга тушиш

Малайзия супер-лигасида 12-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Таркибида ярим ҳимоячи Дилшод Шарофутдинов ўйнаётган «Т-Тим» жамоа­си бу сафар  меҳмонда «Теренггану»га қарши майдонга тушди. Анча қизиқарли кўриниш олган беллашувда мезбонлар ғалабага эришишди - 2:1. Ҳамюртимиз илк дақиқалардан майдонда ҳаракатланди ва тўлиқ вақт давомида ўйнади. «Т-Тим» айни пайт  16 очко билан мусобақа жадвалида 4-ўринни банд этиб турибди. 

Чемпионат етакчилари қаторида бораётган «Фельда Юнайтед» эса «Пенанг» билан куч синашди. Бу ўйинда Лутфулла Тўраев жамоаси рақибидан устун келолмади ва  2:2 ҳисоби билан кифояланди. Ўзбекис­тонлик тажрибали ярим ҳимоячи «Фельда»нинг бошланғич таркибида майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа давомида тўп сурди. Унинг клуби айнан шу йўқотишдан кейин жадвалнинг 2-поғонасига тушиб қолди. 12та турдан сўнг «Фельда Юнайтед» ҳисобида 28 очко бор.

 

Иккиси ҳам ўйнамади

 «Чанчун Ятай» Хитой супер-лигаси 10-тури доирасида  «Гуанжоу R-F» меҳмони бўлиб, ортга 3 очко билан қайтди. Жамоа сафидаги ҳам­юртимиз Анзур Исмоилов жароҳатидан ҳали тўлиқ фориғ бўлмагани боис, майдонга тушмади.

Хитойда ўйнаётган яна бир футболчимиз Егор Кримецнинг жамоаси - «Пекин Гуоан»  эса «Шижиажуанг Эвербрайт»га қарши баҳс олиб борди. Бу ўйинда кучли томон аниқлангани йўқ - 1:1. Егорнинг ўзига келсак, у сариқ карточкалар лимити тугагани сабаб, пойтахтликларга ёрдам беролмади.

 

Бири ЕЛга чиқди, иккинчиси йўқ

«Локомотив» (Москва) ҳимоячиси Виталий Денисов «Мордовия»га қарши кечган ўйиндаги ишончли ғалаба (3:0 ҳисобида) ҳақида тўхталиб, шундай деди: «Бироз жароҳатландим, аммо чидаса бўлади. Ғалабадан хурсандман, албатта, айниқса, ёш футболчиларнинг ўз маҳоратларини кўрсата олишгани қувонтирди. Умуман, жамоа­миз тизимида ёш истеъдодлар жуда кўп. Бу клуб академияси ютуғидир. Яна 2 йилдан сўнг Россияда жаҳон чемпио­нати ўтказилишини эътиборга олсак, ёшлар учун интиладиган марра бор». «Локомотив» рус премьер-лигасида 6-ўринни банд этди. Бироқ бу натижа «темирйўлчилар»га келаси мавсум ҳам еврокубокларда иштирок этиш имконини бермайди.

«Краснодар» эса 4-ўринни эгаллаб, яна Европа Лигасида қатнашиш ҳуқуқини олди. «Буқалар»нинг асосий футболчиларидан бири Одил Аҳмедов «Амкар» билан бўлган ва 1:0 ҳисоби қайд этилган сўнгги тур ўйинида жароҳати боис, майдонга тушмади.

 

Вазифа уддаланди

Сербия миллий чемпионати якунига етди. Биринчиликнинг иккинчи бос­қичида супер-лигада қолиш учун кураш олиб борган «Явор» якунда ўз мақсадига эришди. Иваницаликлар сўнгги турда «Младост»га ютқазганларига қарамай, 8та жамоа орасида 5-ўринни банд этишди. Демак, Ҳусниддин Ғофуров жамоа сафида қоладиган бўлса, келаси мавсум ҳам Сербия олий дивизионида иштирок этади.

 

 Шоҳруҳ Гадоев - кумуш медаль эгаси

Баҳрайн миллий чемпионати ҳам финиш маррасига келди. Ўз сафига Шоҳруҳ Гадоевни жалб этган «Муҳаррақ» клуби 32 очко билан кумуш медалга сазовор бўлди. Чемпионлик «Ал-Ҳидд»га насиб этди, «Малкия» эса «бронза» совриндорига айланди. «Муҳаррақ» сўнгги турда «Ар-Риффа»ни қабул қилди ва 3:3 ҳисобидаги дуранг­га имзо чекди. Бу баҳсда Исмоил Абдулатиф «хет-трик»ка эришиб, голлари сонини 17тага етказди ва чемпио­- нат тўпурарига аталган совринни қўлга киритди.

 

Одил Аҳмедов («Краснодар»)

Россия премьер-лигаси. 30-тур. «Краснодар» - «Амкар» - 1:0

Ўйнади: -

Жами ўйинлари сони: 27та

Голлари сони: 3та

--------------------------------------------

Виталий Денисов («Локомотив»)

Россия премьер-лигаси. 30-тур. «Локомотив» - «Мордовия» - 3:0

Ўйнади: 45 дақиқа, алмаштирилди

Жами ўйинлари сони: 28та

--------------------------------------------

Ҳусниддин Ғофуров («Явор»)

Сербия супер-лигаси. 37-тур. «Явор» - «Младость» - 0:1

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 35та

Голлари сони: 5та

--------------------------------------------

Александр Гейнрих («Ордабаси»)

Қозоғистон премьер-лигаси. 12-тур. «Астана» - «Ордабаси» - 3:1

Ўйнади: -

Жами ўйинлари сони: 4та

--------------------------------------------

Бобур Давлатов («Актобе»)

Қозоғистон премьер-лигаси. 12-тур. «Актобе» - «Тараз» - 2:2

Ўйнади: 53 дақиқа, алмаштирилди

Жами ўйинлари сони: 4та

Голлари сони: 1та

--------------------------------------------

Анзур Исмоилов («Чанчун Ятай»)

Хитой супер-лигаси. 10-тур. «Гуанжоу R-F» - «Чанчун Ятай» - 0:1

Ўйнади: -

Жами ўйинлари сони: 3та

--------------------------------------------

Егор Кримец («Пекин Гуоан»)

Хитой супер-лигаси. 10-тур. «Шижиажуанг Эвербрайт» - «Пекин Гуоан» - 1:1

Ўйнади: -

Жами ўйинлари сони: 8та

Олимхўжа БЎРОНОВ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 08:55, 25.05.2016.
Ўқилди: 5674 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.