Кириш Регистрация

Луи ван Гаал фаолияти рақамларда

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Луи ван Гаал Англия кубоги финалида ғалаб қозонганига қарамай, истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнини Жозе Моуриньо эгаллади. Бу ҳақда расман эртага эълон қилинади.

Биз ван Гаалнинг "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятига назар ташлаймиз. Бунда фақат рақамлар гапиради. Лекин хурсанд қиладиган кўрсаткичлар жуда кам.

0 - Луи ван Гаал бошчилигидаги "МЮ" 23та ўйинда биронта ҳам гол кирита олмади.

1 - мавсумда атиги биттагина совринга эга чиқди, у ҳам бўлса, Англия кубоги.

3 - "МЮ" Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 3-ўринни олди ва Европа лигасига равона бўлди.

4 - Англия лига кубоги доирасида "МК Донс" клубидан 4та гол ўтказиб юборди, мусобақани тарк этди.

15 - Англия чемпиони "Лестер"дан 15 очко фарқ билан мавсумни якунлади.

17 - ўтган мавсумда "Челси"дан 17 очкога ортда қолганди.

19 - премьер лигадаги 19 ўйинда ван Гаал дуранг қайд этди.

28 - 28 футболчи ван Гаал қўлостида дебют учрашувини ўтказди.

29 - "Юнайтед" сардори Уэйн Руни мавсумда жами 29та гол урди, Хуан Мата 20та ва Антони Марсьял 17та.

57.6 млн. фунт - "МЮ" ўтган йили француз Антони Марсьялни шунча пулга сотиб олди ва афсус қилмади.

110 - Жесси Лингард Анлия кубоги финали ўйинининг 110-дақиқасида ғалаба голини киритди ва кубокни олиб берди.

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 11:25, 25.05.2016.
Ўқилди: 5110 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.