Англия чемпиони "Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди бугун оила қуради. Шунинг учун Австралияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушмайди. Бу ҳақда "Миррор" нашри хабар берди.
Жейми Варди ўз севган қизи Беки Николсон билан турмуш қуради. Бу ҳақда инглиз матбуотида бонг урилди. Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Ходжсон Вардини табриклаб, бир неча кун ўйинлардан холи қилишга рози бўлди.