Испания чемпионати ўртамиёналаридан ҳисобланган "Депортиво" ўз таркиби тўп сурган бразилиялик ҳимоячи Сиднейнинг трансфер ҳуқуқини "Бенфика"дан сотиб олишга яқин турганди.
Томонлар музокаралар ўтказиб, 2 миллион еврога келишишди. Бироқ, 26 ёшли футболчига "Барселона" қизиқиш билдиргани учун келишув амалга ошмай қолди. Каталония клуби ҳимоя чизиғи янгилашни мана шу 26 ёшли футболчини харид қилиш билан бошламоқчи.
Бу мавсумда Сидней Испания чемионатида 33 та учрашув ўтказди.