«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду "AS" нашрига интервью бериб, футболчилик фаолиятини қачон ва қаерда якунламоқчи экани ҳақидаги саволга ойдинлик киритди.
— «Реал»да қоласизми?
— Ҳа, қолсам керак.
— Фаолиятингизни «Реал»да якунламоқчимисиз?
— Фаолиятимни якунлаш... Ўйлайманки, яқин 15 йил ичида фаолиятимни аниқ якунлайман. Бутсамни 41 ёшда михга иламан.
— Шартномангиз 2018 йилгача мўлжалланган. Чемпионлар лигаси финалидан кейин уни узайтирасизми?
— Кўрамиз. Яхшиси, бу борада Флорентино Перес нима дейишини эшитиш керак. Бу «Реал» учун тўғри йўл бўлади. Сиз «Реал» президентининг ўрнида бўлганингизда мен билан шартномани узайтарган бўлармидингиз?
— Ҳа.
— Табиийки, мен ҳам «Реал»да қолишни истайман.
— Сиз «ПСЖ» президенти билан кўришдингиз, Лоран Блан билан суҳбатлашдингиз... Ўз келажагингиз борасида қатъий фикрга эга эмасдексиз.
— Менда муваффақиятли ва омадсиз даврлар бўлди. Ҳаёт шундай. Масалан, 4 йил аввал мен ўзимни бахтиёр ҳис қилмаётгандим. Боиси, ишларим ўзим кутгандек кечмаётганди. Лекин ҳозир ҳамма нарса қониқтирмоқда ва мен клубда қолишни истайман. Боиси, "Реал"дан яхшироқ клубни кўрмаяпман. Барчасини тарозига қўйиб кўрсам, бу ердан яхшироқ жой йўқ.
— Шу сабабли «ПСЖ»ни унутса ҳам бўладими?
— Барча бу ҳақда унутсин. Боиси «Реал» — энг зўри!