Испаниянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Хавьер Маскерано фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, аргентиналик ҳимоячига Туриннинг “Ювентус” клуби қизиқиш билдирмоқда. Айрим хабарларга қараганда, Маскерано италияликлар билан шартнома шартларини ҳам келишиб олган. Яъни, “Барселона” ҳимоячиси туринликлар билан 3 йиллик шартномага келишиб олган.
Аммо каталонияликлар Маскеранони сотишни хоҳламайди. Лекин яхши шартнома бўлса, “Барселона” раҳбарлари ўйлаб кўришлари мумкин.