Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Ходжсон "Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Уэйн Рунини Евро-2016 пайтида чап қанотда ўйнатмоқчи бўляпти.
Руни бунга рози бўлиши керак экан, акс ҳолда унинг асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимоли жудаям кам. Мураббий "қизил иблис"ни айнан шу амплуада Австралияга қарши кечадиган ўртоқлик учрашувида синаб кўради.













