“Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста якунига етган мавсум ҳақида фикрни айтиб ўтди.
“Биз Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни истаган эдик. Жамоанинг жорий мавсумдаги сусайишига сабаб бўлган омилларни аниқлаш жуда қийин. Аммо бу кузатилди ва кутилган натижалар қайд этилмади. Балки, учта кубокни ютамиз деб, ўзимизга ишониб юборанимиз учун ЕЧЛда муваффақиятли иштирок олмагандирмиз. Шунга қарамай, мавсумни кубоклар билан якунлашга муваффақ бўлдик”, – деди испаниялик ярим ҳимоячи.