Одатимизга кўра, олий лиганинг навбатдаги тури олдидан башоратларни тақдим этамиз. Бу сафарги меҳмонимиз айни пайтда «Хоразм» жамоасини бошқараётган Олег Тюлькиндир. Ушбу мутахассис ўз вақтида «Андижон», «Шўртан» ва «Бухоро» каби жамоаларда мураббий бўлиб ишлаган. Футболчилик фаолиятини эса «Трактор», «Андижон», «Косонсой», «Хива» ва «Соҳибкор» клубларида ўтказган.
10-тур. 27 май (жума)
«Обод» (Тошкент)-«СўҒдиёна» (Жиззах)
Ҳакамлар: Д.Пислегин (Тошкент), Б.Қодиров (Бухоро), А.Қўлдошев (Бухоро), А.Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: М.Исмоилов (Тошкент).
Комиссар: А.Иноятов.
Мутахассис башорати: 30-30-40.
10-тур баҳсларига «Обод» ва «Сўғдиёна» жамоалари ўртасидаги учрашув билан старт берилади. Ҳозирча олий лига деб-ютанти ҳисобланган «Обод» ғалаба қозонганича йўқ. «Сўғдиёна» эса мавсумни ўтган йилдагидан кўра яхшироқ ўтказмоқда. Жамоаларнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқадиган бўлсак, мазкур баҳсда жиззахликлар кичик ҳисобда зафар қучишади.
28 май (шанба)
«Пахтакор» (Тошкент)-«Нефтчи» (Фарғона)
Ҳакамлар: А.Асимов (Тошкент), Р.Серазетдинов (Тошкент), Р.Шояҳметов (Тошкент), Д.Каримов (Тошкент)
Назоратчи: О.Рубаков (Тошкент).
Комиссар: В.Лёткин.
Мутахассис башорати: 50-30-20.
«Пахтакор» кубок баҳсларини аламли тарзда тарк этди. Шундай экан, тошкентликлар энди бор эътиборларини чемпионатга қаратишади. Бундан бир неча йил олдин «Пахтакор» ва «Нефтчи»нинг ўзаро тўқнашуви катта қизиқишга сабаб бўларди. Айни пайтда эса бундай деб бўлмайди. Барчасига сабаб «Нефтчи»нинг сўнгги йилларда кучсизланганидир. Бўлажак учрашувда Тошкент жамоасининг имкониятлари юқорироқ. Тахминимизча, бу ўйинда «Пахтакор» ғалаба қозонади.
«Насаф» (Қарши)-«Бунёдкор» (Тошкент)
Ҳакамлар: И.Танташев (Бухоро), М.Саидқосимов (Тошкент), А.Цапенко (Тошкент вил.), И.Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: А.Попов (Тошкент).
Комиссар: Ф.Магометов.
Мутахассис башорати: 40-30-30.
Турнинг марказий учрашуви. Ҳозирда фақатгина «Насаф» пойтахт жамоаларига муносиб қаршилик кўрсатмоқда. «Бунёдкор» билан бўладиган баҳсда Рўзиқул Бердиев шогирдлари ғалаба учун бор имкониятларини ишга солишади. Албатта, «қалдирғочлар» ҳам шунчаки жон беришмайди. Аммо айрим факторларни инобатга оладиган бўлсак, бу баҳсда «Насаф»нинг қўли баланд келади.
«ОлмалиҚ» (Олмалиқ)-«Машъал» (Муборак)
Ҳакамлар: О.Толибжонов (Тошкент), Т.Галеев (Тошкент), А.Пўлатов (Тошкент), Ш.Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: И.Нехочин (Наманган).
Комиссар: Б.Ҳайдаров.
Мутахассис башорати: 40-30-30.
Ўз майдонида яхши ўйнайдиган ва сафарда оқсайдиган жамоалар тўқнашуви. Бундан келиб чиқадиган бўлсак, «Машъал»га қарши учрашувда «Олмалиқ»нинг имкониятлари юқорироқ. Нима бўлса ҳам Олмалиқда қизиқарли ўйин гувоҳига айланамиз.
«ҚизилҚум» (Навоий)-«Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), Р.Фозилов (Наманган), М.Мажидов (Наманган), Э.Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Х.Мухторов (Самарқанд).
Комиссар: Р.Черников.
Мутахассис башорати: 30-40-30.
Шубҳа йўқки, Навоийдаги учрашув анча қизиқарли кечади. Айни пайтда «Қизилқум» ҳам, «Металлург» ҳам мавсумни юқори кайфиятда ўтказишмоқда. Бу баҳсда икки жамоа ҳам ғалаба учун бор имкониятини ишга солади. Бироқ бизнинг бўлажак учрашувда томонлар муроса йўлини танлашади.
«Андижон» (Андижон)-«Шўртан» (Ғузор)
Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент), С.Шоюсупов (Тошкент), Т.Гайнулин (Тошкент), А.Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Э.Мусаев (Самарқанд).
Комиссар: А.Фролов.
Мутахассис башорати: 40-30-30.
Кубок баҳсларидан «Қизилқум»ни чиқариб юборган «Андижон»нинг кайфияти кўтарилган десак муболаға бўлмайди. «Шўртан» эса аксинча, мухлислари кутган ўйинни намойиш қила олмаяпти. Мазкур баҳсда айрим жиҳатларни инобатга оладиган бўлсак, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари уч очко эгасига айланишади.
29 май (якшанба)
«Бухоро» (Бухоро)-«Навбаҳор» (Наманган)
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев (Тошкент), О.Абдувосилов (Тошкент), А.Усмонов (Тошкент), Р.Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Б.Тоғаев (Тошкент).
Комиссар: Н. Лутфулин.
Мутахассис башорати: 30-40-30.
Мазкур баҳсда қайсидир маънода «Навбаҳор»дан сенсация кутишимиз мумкин. Мавсумни бўш бошлаган наманганликлар бош мураббий алмашганидан сўнг бир-иккита яхши ўйин ўтказишди. «Бухоро» эса сўнгги йиллардаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда, десак муболаға бўлмас. Тахминимизча, ушбу учрашувда дуранг қайд этилади.
30 май (душанба)
«ҚўҚон-1912» (Қўқон)-«Локомотив» (Тошкент)
Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), Н.Рўзимов (Тошкент), О.Жумаев (Навоий), Д.Акмалов (Тошкент)
Назоратчи: О.Дачев (Тошкент).
Комиссар: Г.Ртвеладзе.
Мутахассис башорати: 30-30-40.
Бугунги кунда чемпионлик учун асосий даъвогар «Локомотив»дир. Шундай экан, «темирйўлчилар» ҳар бир учрашувда максимал натижани қайд этишга ҳаракат қилишади. «Қўқон-1912»нинг эса ўз мухлислари қаршисида ғалаба учун ўйнаши тайин. Аммо жамоаларнинг бугунги ҳолатидан келиб чиқадиган бўлсак, бу баҳсда тошкентликлар ғалаба қозонишади.