Нидерландия терма жамоаси душанба куни Нью-Йоркдаги "Icahn" стадионида Ўзбекистон Миллий жамоасига қарши майдонга тушади. Бош мураббий Рональд Куман мазкур баҳснинг деярли тўлиқ тўқсон дақиқаси давомида асосий таркиб футболчиларига имконият беришни режалаштирмоқда.
Vi.nl нашрига маълум бўлишича, Нидерландия томони асосий учрашувдан сўнг Ўзбекистонга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ҳам ўтказишни мақсад қилган. Ушбу баҳс асосан захира ўйинчилари учун мўлжалланган бўлиб, 35 дақиқалик иккита бўлимдан иборат бўлади. Куманнинг тушунтиришича, мазкур ўйин "айни пайтда жисмоний жиҳатдан 100 фоиз тайёр бўлмаган футболчиларга ўйин амалиёти бериш" учун хизмат қилади.
Жаҳон чемпионати старти арафасида ташкил этилаётган биринчи учрашув ҳар икки жамоа учун ҳам турнир олдидан жиддий якуний синов вазифасини ўтайди. Куман ушбу баҳс орқали ўзи режалаштирган асосий таркиб футболчиларини синовдан ўтказиши ва тактик услубларни амалда машқ қилиб олиши мумкин бўлади. Қолган ўйинчилар эса ўйин ритмини сақлаб қолиш ёки уни тиклаш имкониятига эга бўладилар. Маълумот учун, жамоаларнинг иккинчи учрашуви телетрансляция қилинмайди.
ЗЎР ТВ орқали трансляция қилинадига баҳс Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади.













