Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Футбол шарҳловчиларининг кулгули иборалари

Баҳо:
+ | -

Футбол шарҳловчилари шарҳ жараёнида билиб-билмай бир-биридан қизиқарли ибораларни ишлатиб туришади. "Оила даврасида" газетасида шарҳловчиларнинг кулгули ибораларига оид мақола чоп этилди. қуйида ана шу қизиқарли ибораларни ўқишингиз мумкин.

— Ўйин бошланишига беш дақиқа қолди: ҳисоб ҳамон 0:0.

— Бу форма ҳужумчининг омадли либоси! Мана ўн беш йилдирки, у мана шу либосни ечмайди!..

— Шундай кучли ва хавфли рақибга гол урганидан хурсанд бўлиб, дарвозага осилиб қолди!

— Виалли ён чизиқдан рақиб оёқлари билан бирга чиқиб кетди.

— Пер Луижи Коллина сукут сақлаяпти. Буни ҳатто мен ҳам эшитяпман.

— Ай-яй-яй-яй-яй! Фикримга қўшиласизми?

— Шведлар бош мураббийининг кўзларидан бахт ёшлари оқмоқда... Э, йўқ, ёрдамчиларидан кимнингдир қўли унинг кўзига кириб кетибди.

— Маминов Сергей Гашкиннинг оёқларидан фойдаланиб тўпни чиқариб юборди.

— Зарба жуда кучли бўлди. Тўп ҳимоячининг бошига тегди. Агар унинг ичида мия бўлса, чайқалган бўлиши мумкин.

— Акопянц бугун ҳамма жойда кўринмоқда — ҳозиргина рақиб дарвозасига ҳужум қилганди, энди ўз дарвозаси олдида юмалаб ётибди.

— Негадир мен Оуэнни йўқотиб қўйдим. Майдонда ҳам йўқ, ўриндиқда ҳам кўринмаяпти. Бирор жойга яшириниб олдимикан-а?

— Титов австрияликдан пас қабул қилиб олди. Жуда яхши тўп узатиш. Ўзимизникилардан бунақасини олиш қийин.

— Ён чизиқ ҳаками чиройли ҳолатлар кўрсатмоқда. Аввал балет билан шуғулланган бўлса керак.

— Бу тўп узатиш трибунада ўтирган бирор таниш ёки яқин одамга бўлса керак.

— Ҳимоячилар ортда қолиб кетишди ва ҳужумчи дарвозабонни хотиржам нишонга олди.

— «Машъал» «Пахтакор» қанча гол урган бўлса, шунча тўп киритди. Яъни бирорта ҳам эмас.

— ...ва бизнинг ҳужумчи рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди! Ҳакам нима демоқда? Ҳакам бугун ташқарида ҳаво анча совуқ ва шунинг учун ерда узоқ ётмаслик керак, дейди.

— Ҳакам огоҳлантириш берди: колумбияликлардан тўпни олиб қўймаслик керак, улар ҳам футбол ўйнаш учун келган.

— Ўйинчилар жуфт-жуфт бўлишди ва ҳаракатлана бошлашди.

— Тўп ўзи учун махсус тайёрлаб қўйилган дарвоза тўрига бориб тушди.

— Мана, ўттиз еттинчи дақиқа тугаши билан дарҳол ўттиз саккизинчи дақиқа ҳам бошланди.

— БАА футболчилари безгак касаллиги тутқаноғини намойиш қилиб беришяпти. Бу мухлисларга ёқди ва улар ўз жамоасини қўллаб-қувватлай бошладилар.

Манба: Jayhun.uz (Furkat.uz)

Киритилди: 22:24, 26.05.2016.
Ўқилди: 6500 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик