Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг айтишича, унинг 5 яшар ўғли Кичик Криштиану отасини қироллик клубининг бошқа бир ўйинчиси Гарет Бэйл билан таққослаши билан жиғига тегар экан. Португалнинг айтишича, ўғлининг бу ҳазиллари уни асло хафа қилмайди.
"Мен доимо ўғлим бўлишини истаганман, у мени кучли ўзгартирди. У баъзида ёнимга келиб "Адажон, Бэйл сиздан тезроқ" деб айтади. Мен эса унга "Буни қаердан олдинг? Ҳеч ким сенинг адангдан тезроқ эмас", деб жавоб бераман. У эса: "Ҳа, бироқ мактабда у сиздан тезроқ эканлигини, Месси эса интервьюсида сизнинг ўнг оёғингизни исташини айтганини айтишди". У шунга ўхшаш бирор луқма ташлашни яхши кўради ва бу мени завқлантиради", деб ўз ўғлининг одатлари билан бўлишди суперфутболчи.