«Барселона» ҳимоячиси Хавьер Маскерано жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
«Барселона»ни тарк этиш учун аввал мен ҳаммасини ўйлаб кўришим керак. Ушбу ёзда "Барселона"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар — шунчаки миш-миш. Лекин, тан олишим керак, мен узоқ вақт бир жойда ўтиришни ёқтирмайман», – дейди Маскерано.
Аввалроқ матбуотда Маскерано «Ювентус» билан 3 йиллик шартнома борасида келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.