«Фенербахче» клуби Симон Кьяер “Челси” клуби қизиқиш билдираётганлиги ҳақидаги миш-мишларга жавоб қайтарди.
«Мен бошқа жамоага ўтишни ўйламаяпман, мени “Фенербахче”да ҳамма нарса қониқтирмоқда. “Фенербахче”дек клубда ўйнаш ёқмоқда, айниқса, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари қўшимча куч бермоқда. Истамбул — мўъжизавий шаҳар, бу ерда маданият қизиқарли, айниқса об-ҳавоси жуда ажойиб. Биз бу жойда оилавий бахтлимиз», — деди Кьяер Goal интернет порталига берган интервьюсида.