Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Футбол клубларининг машҳур ишқибозлари

Баҳо:
+ | -

Футбол – шубҳасиз, дунёнинг энг оммабоп спорт тури саналади. Кино, мусиқа, умуман, шоу-бизнес орқали довруғ қозонган юлдузлар ҳам миллионлар ўйинига бефарқ эмас. Айниқса, уларнинг муайян бир жамоага мухлислик қилиши ишқибозлар диққатини ўзига жалб этади. Айримлари эса тез-тез стадионларда кўриниш берадилар. Қуйида ўз санъати орқали омма эътиборига тушган айрим машҳур шахсларнинг футболга муносабатлари, уларнинг севимли жамоалари ҳақида сўз боради.

Бейонс
alt
Америкалик қўшиқчи бир йил аввал Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган «ПСЖ»-«Барселона» баҳсида кўриниш берди. Хонанда мазкур ўйинни Дэвид Бекхэм, Патрик Клюйверт ҳамда Фабио Каннаваро сингари футбол юлдузлари билан бирга кузатди. Бейонснинг қаллиғи Жей-Зи ҳамроҳлигида ташриф буюриши журналистларнинг эътиборидан четда қолмади.

Шарлиз Терон
alt
«Футболни ёқтиришим ва «Челси»га мухлислик қилишимни кўпчилик яхши билади. Бу клубнинг ашаддий фанатиман, дейиш фикридан йироқман. Лекин вақт топиб, Лондонга боргудек бўлсам, албатта, «Стэмфорд Бриж»га кирмай қўймайман», дейди америкалик киноактриса интервьюси чоғида.

Жастин Тимберлейк
alt
Ҳолливуд актёри ҳамда поп йўналишида ижод қилувчи ушбу қўшиқчи «Манчестер Юнайтед»га бефарқ эмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Умид қиламизки, бу борада «қизил иблислар»га содиқ қолади. Зеро, Тимберлейк фикрини тез-тез ўзгартириб туришига кўпчилик кўниккан.

Том Хэнкс
alt
Айнан шу актёр бошқа ҳамкасбларидан алоҳида ажралиб туради. Ажойиб роллари орқали шуҳрат қозонган Хэнкснинг «Астон Вилла»га ишқибозлик қилишини ҳамма ҳам билавермаса керак. Худди шундай — «Астон Вилла». Томни тез-тез Бирмингем жамоасининг ўйинларида кўришган. Ҳаттоки, бир гал фильм премьерасига севимли клубининг шарфини таққан ҳолда ташриф буюрган.

Рианна
alt
Яқинда Интернет саҳифаларида Рианнанинг «ПСЖ» дарвозабони Кевин Трапп билан тушган сурати пайдо бўлди. Ўшанда қўшиқчи парижликларнинг «Марсел»га қарши ўйинини бевосита кузатиш мақсадида стадионга ташриф буюрганди. Умуман олганда, Рианна аввалроқ жаҳон чемпионати финалида ҳам кўриниш берганди.

Кэти Перри, Рассел Бренд
alt
MTV EMA тақдирлаш маросимига ташриф буюрган хонанданинг либосида «Вест Хэм» рамзи яққол кўриниб турарди. Лондон клубининг молиявий масалалар бўйича мутасаддилари буни дарҳол пайқаб, шу кўринишдаги кийимларни ишлаб чиқаришга бел боғладилар. Дарвоқе, Кэтининг турмуш ўртоғи — британиялик комик актёр Рассел Бренд ҳам айнан «Вест Хэм» мухлиси.

Кира Найтли
alt
«Кариб денгизи қароқчилари» юлдузининг номи «Вест Хэм»нинг ашаддий ишқибозлари қатори шон-шуҳрат залидан ўрин эгаллаган. Киранинг ўзи болалигидан Лондон клубига мухлислик қилишини бир неча бор таъкидлаган, севимли жамоасининг ўйинларини ўтказиб юбормасликка интилишини айтган.

Элайжа Вуд
alt
«Вест Хэм»нинг яна бир машҳур мухлиси. «Узуклар ҳукмдори» юлдузи тасвирга тушган илк фильм «Безорилар» бўлиб, унда Вуд «болғачилар» ишқибозларидан бирини экранда талқин этган. Ўйинларни ашаддий фанатлар билан бирга кузатган актёр «Вест Хэм»га меҳри тушиб қолганини айтган. Хуллас, Фродо Беггинс ҳамон роль ўйнамоқда.

Мэтью Макконафи
alt
«Ҳақиқий детектив» ҳамда «Интерстеллар» каби фильмлардаги роллари орқали танилган ушбу актёрнинг ЖАРда ўтган мундиалдаёқ Бразилия термасига бефарқ эмаслиги ойдинлашганди. Суратлардан бирида Мэтьюнинг қизи Леви ҳам худди отаси каби сариқ либосда тургани акс этган.

Уилл Смит
alt
Бу актёрнинг ўйинлар пайтида Германия терма жамоаси либосида кўриниш бериши одат тусини олган. Уилл оддийгина мухлислик билан чекланиб қолмасликка интилади. Вақти-вақти билан тўп тепишни ҳам хуш кўради.

Snoop Dogg
alt
Энг «содиқ» футбол фанати. У деярли барча гранд клублар футболкасини кийиб улгурган. Дарвоқе, яқинда рэпер Бекхэмга мурожаат этиб, уч нафар фарзанди — Кори, Корделла ҳамда Кордега футбол сирларини ўргатишни сўраган. Дэвид бунга жавобан юқорида номлари келтирилган учовлонни футбол академиясига таклиф қилган.

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 14:20, 27.05.2016.
Ўқилди: 4348 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.