Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос Чемпионлар Лигаси финали олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Финалга ўзига хос тарзда тайёргарлик кўрдик. Мен Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни доимо истайман. Испания чемпионатида ғолибликдан кўра, мазкур турнирда муваффақият қозонишни хоҳлайман. “Реал” бу совринни яна қўлга киритади”, - дейди Рамос.