Мадриднинг “Атлетико” клуби собиқ футболчиси Паулу Футре Диего Симеоне шогирдларини Европа Чемпионлари Лигаси финалида ғолиб бўлишларига шубҳа қилмаяпти.
«Ўйлайманки, майдонда кам ҳужумлар билан тактик кураш бўлади. Симеоне ёпиқ эшиклар ортида машғулот ўтказиб, ўз шогирдларини ортиқча босимлардан ҳалос этди. Диегонинг олиб бораётган ишлари мақтовга сазовор. Симеоне қаттиққўл мураббий ва унинг жамоасида ўйнаган бўларди. Тахминимча, учрашув 2:1 ҳисобида «Атлетико» фодасига ҳал бўлади. Агар футбол адолатли бўлса, “Атлетико” “Реал”ни ютиши керак », — деди Футре Cadena Cope билан суҳбатда.