Туриннинг “Ювентус” клуби бош директори Жузеппе Маротта Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Дани Алвешни “Ювентус” клубига ўтаётганлиги ҳақидаги хабарларга фикр билдирди.
Алвеш “Ювентус” клуби билан 3 йиллик шартнома тузаётганлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди, лекин футболчининг ўз Каталония клубини тарк этиш нияти йўқлигини айтиб ўтганди.
«Мен бу хабарни тасдиқламайман ҳам, рад ҳам этмайман. Алвеш – ажойиб футболчи. Кўрамиз, биз қандай йўл тутарканмиз. Биз жамоамиз аъзоси бўлмаган футболчилар ҳақида гапиришни ҳохламаймиз», — деди Маротта Marca нашрига берган интервьюсида.