Ёшлар лигасининг 10-турида “Андижон” Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилди.
Жорий мавсум юқори ўринлар учун кураш олиб бораётган ёшлар жамоамиз ўз майдонидаги навбатдаги учрашувда ҳам мухлисларни ғалаба билан хушнуд этиш мақсадида майдонга чиқди. Ғузорлик тенгқурларига қарши ўйинда устунлик ёшларимиз томонида бўлганини эътироф этиш жоиздир. Ўйинда тўпни кўпроқ ўзида назорат қилган “Андижон” учрашувнинг 15-дақиқаси ўтиб бораётганида ҳисобни очишга эришди. Артур Маматказин ўнг қанотдан қаршисидаги рақибларини алдаб ўтган холда, жарима майдони ичига кириб борди ва кучли зарба йўллади. “Шўртан” посбони тўпни қайтарди. Унга биринч бўлиб етиб келган Жаҳонгир Мақсудов рақибини усталик билан алдаб, дарвоза тўрини аниқ нишонга ола билди – 1:0
Голдан кейин ҳам вакилларимизда яна бир қанча имкониятлар юзага келди. Аммо улардан унумли фойдалана олишмади.
Иккинчи бўлимни ҳам ёшларимиз кўтаринки руҳда бошлади ва йирик ҳисобда ғалаба қозониш учун астойдил харакат қилди.
Ўйиннинг 71-дақиқасида Тимур Васильевни рақиб футболчилари ўз жарима майдони ичида йиқитишди. Ҳакам пенальти белгилади. Масъулиятли вазифани ўз бўйнига олган жамоа сардори Дилмурод Маҳмудовнинг 11 метрлик нуқтадан йўллаган зарбасидан сўнг Акмал Раҳимов тўпни қайтаришга эришди.
Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Алишер Абдувоҳидов катта саҳнага чиқди. Олдинги учрашувларда ҳам сермаҳсуллиги билан ажралиб турган иқтидорли ҳужумчи голлари сонини ошириш мақсадида бутун ўйин давомида тинимсиз харакат қилди. 73-дақиқага келиб Солоҳиддин Солоҳиддинов жарима майдони ичида Абдувоҳидов жуда қулай пас билан таъминлади. Алишер эса бундан аниқ фойдаланди ва ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди.
86-дақиқада эса Абдувоҳидов ўз дублини расмийлаштирди. Бу сафар унга Фарҳод Бекмуротов ассисентлик қилди.
Шу тариқа ёшларимиз мавсумдаги еттинчи ғалабасини танътана қилди ва очколари сонини 21та етказиб, турнир жадвалида 3-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди.
27.05.2016
Ёшлар лигаси, 10-тур
“Андижон” – “Шўртан” 3:0 (1:0)
Олтинкўл. “Марказий” стадиони.
Ҳакамлар: Анатолий Рубаков (Тошкент), Фурқат Комилов (Шаҳрихон), Шохруҳ Акромов (Андижон), Акмал Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: Элбек Мусаев (Самарқанд).
Голлар: Жаҳонгир Мақсудов 15, Алишер Абдувоҳидов 73, 86
«Андижон»: 12. Нодиржон Ашурматов (1. Акмал Турсунбоев, 46), 4. Дилмурод Маҳмудов (с), 6. Фарҳод Бекмуротов, 7. Шохруҳ Эргашев, 11. Алишер Абдувоҳидов, 14. Аброр Комилов (8. Бахтиёр Қосимов, 46), 18. Солоҳиддин Солоҳиддинов (70. Рўзивой Абдуғаффоров, 78), 28. Фарруҳ Мирзаев (17. Тимур Васильев, 46), 33. Жаҳонгир Мақсудов, 45. Артур Маматказин (55. Турсунбой Ҳусанов, 45), 67. Шояд Муллажонов.
Захира: 3. Бобур Ўришев, 20. Элдор Жонибеков.
«Шўртан»: 1. Акмал Раҳимов, 2. Нурали Падаров (18. Шербек Эшмуродов, 77), 3. Акром Баҳромов ( 14. Миржалол Мирзаёров, 77), 4. Мирмуҳсин Сатторов, 5. Йўлчи Файзуллаев, 6. Темур Комилжонов, 7. Ғулом Раҳмонов (с), 9. Юсуф Бўриев ( 15. Элёр Интизомов, 77), 11. Жасур Холтўраев, 19. Элёр Тоғаев (16. Рустам Ҳайдаров, 60), 20. Шаҳзод Хурсанов.
Захира: 12. Фарруҳ Турдалиев, 8. Шохжаҳон Маъруфов.