Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Златан Иброҳимович баданидаги ёзувлар қандай маънони англатади?

Баҳо:
+ | -

Бугун Европа чемпионлар лигаси финалида Мадриднинг икки клуби кубок учун майдонга тушади. Ҳа, бутун дунё томоша қиладиган ушбу ўйинни барчамиз кутяпмиз. Лекин унгача бироз "ҳазми таом" қилиш мақсадида сизларга ноодатий мавзу ҳақида ёзамиз. Бу, албатта, Златан Иброҳимович танасидаги ёзувлардир. Ушбу ёзувлар қандай рамзий маъно ва шаклларга эга эканини билишни истадик. Натижада, футболчининг ички дунёси, ҳақиқий файласуф эканини англадик. Марҳамат, сиз ҳам ўқинг.

alt
1. Ўнг билак: бу ерда Иброҳимовичнинг "махсус кодлари" жойлашган. Оила аъзолари — отаси Сефик, укалари Сапко ва Александр, икки ўғли аксимилиан ва Винснинг туғилган кунлари акс эттирилган.

2. Ўнг қўл: ўнг қўлининг тепа қисмида икки ўғлининг исми араб имлода ёзилган.

3. Ўнг бицепс: у ерда "Сефик" ёзуви бор. Златан ва унинг отаси пулдан қийналган. Ҳужумчи ўз китобида ёзгандек, улар уйига кроват олиб келишмоқчи бўлганда пул топа олишмаган.

4. Ўнг биқин: Икки қарта. Қартадаги юрак белгиси "Н" ҳарфи бўлиб, бу рафиқаси Ҳелена Зегер (Helena Seger) исмининг бош ҳарфи акс эттирилган. Бундан ташқари, мазкур белги омад рамзи ҳамдир.

5. Ўнг бел: япон маданиятидан келиб чиқиб чизилган аждарҳо сурати унинг ҳақиқий жангчи эканини англатади.

6. Чап билак: бу ерда онаси Юрка ва синглиси Санеланинг туғилган кунлари ифодаланган. Златан ҳаётида аёллар муҳим ўрин тутгани боис, улар юракка яқин ерда жойлашган.

7. Чап бицепс: Онаси Юрканинг исми араб имлода ёзилган.

alt
8. Қорин: бу ёзув Златан офтобда тоблангани чиққанда туширилган биринчи ёзувдир. "Белимга оқ сиёҳда ёзилган биринчи ёзув бўлиб, уни фақат тобланаётганимда кўришингиз мумкин", дейди футболчи.

9. Чап курак: унда кулранг кои балиғи тасвири туширилган. Бу балиқ ёввойи бўлиб, унинг характерини англатади. Кои сув юзида сузади ва ҳужумчи китобида ёзишича, у оқимга қарши сузгани учун шу балиқни танлаган.

10. Орқа чап биқин: Леонардо да Винчининг "Витрувиалик одам" тасвири туширилган бўлиб, у идеал одам имкониятлари ҳақида сўзлайди.

11. Ўнг курак ости: ушбу бургут пати куч-қудрат ва мардлик тимсоли бўлиб, туб америкаликлар маданиятидан келиб чиққан.

12. Ўнг қўл: Маори қабиласи рамзи бўлиб, уни ва оиласини ҳимоя қилади, омад келтиради.

13. Ўнг курак: Янт Прахао Кхао Нирот исмли Будда роҳиби сурати, у ғам-андуҳдан ҳимоя қилади.

14. Орқа бел: яна бир буддизм рамзи бўлиб, унда беш унсур — шамол, сув, олов, ҳаво ва идрок тасвирланган ҳамда улар Янтранинг беш юзини ифодалайди.

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 11:55, 28.05.2016.
Ўқилди: 5093 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.