Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Чемпионлар лигаси бир мавсумда энг кўп гол урган футболчилар ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасида бир мавсум давомида энг кўп гол урган футболчиларни биласизми? Қуйидаги мақола орқали бу саволга жавоб топишингиз мумкин.

 

Чемпионлар лигасидаги Испания клублари дуэли



78ce97eb9b33ce81d5d55f31aa7791c9.jpg
10-11. Клаудио Сулсер - 11 гол (1978/1979)
"Грасхопперс" футболчиси 1978/1979 йилги мавсумда 11 та голга муаллифлик қилиб, энг яхши тўпурарга айланди. Балки унинг жамоаси чорак финалдан ўз юришини тўхтатмаганида, голлари сони янада ортиши мумкин эди.

5360640d2741cb2bf625c5d2741e8a04.jpg
10-11. Жозе Агуаш - 11 гол (1960/1961)
1961 йили "Бенфика" "Реал"нинг 5 йиллик гегемонлигига барҳам бериб, илк бора турнир ғолибига айланди. Жамоа ҳужумчиси Агуаш эса мусобақада 11 та гол киритиб, энг яхши тўпурар бўлди. Жозе финал ўйинида ҳам битта гол киритган эди.

499a5aeafe4b4d382b6a152af3d4ed59.jpg
5-9. Криштиану Роналду - 12 гол (2012/2013)
Роналду 2013 йили 12 гол уриб энг яхши тўпурар бўлди. Афсуски ўша мавсумда "Реал" ярим финалда "Боруссия"га ютқазиб қўйиб, финалга чиқа олмай қолган эди. 

725daf0c0315c0081a546b54e749eaf5.jpg
5-9. Марио Гомес - 12 гол (2011/2012)
Гомез 2012 йилги мавсумда 12 гол уриб ҳам тўпурар бўла олмаган эди. Супер Марио "Бавария" билан финалга қадар етиб келиб, ҳал қилувчи баҳсда "Челси"га имкониятни бой бериб, совриндан қуруқ қолган эди.

99a6c61825586109115668aec4c30577.jpg
5-9. Рууд Ван Нистелрой - 12 гол (2002/2003)
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 2003 йили 12 та гол киритишга муваффақ бўлди. "Қизил иблислар" турнирнинг чорак финалида "Реал"га ютқазиб, мусобақа билан хайрлашишган эди. Рууд ўша мавсумда "Спарта" билан ўйинда "покер" урган эди.

019d852dc4bc62c429c528d4bc6945d6.jpg
5-9. Герд Мюллер - 12 гол (1972/1973)
Мюллер 1973 йили тўпурарлар пойгасида энг яқин тақибчисидан 2 баробар кўп гол урган эди. Герднинг 12 голи ҳам жамоасининг чемпион бўлишига ёрдам бермади. "Бавария" чорак финалда афсонавий "Аякс"га ютқазиб қўйди.

1e696ca0c8c33d76bb889eab96c85cf8.jpg
5-9. Ферец Пушкаш - 12 гол (1959/1960)
1960 йили "Реал" қаторасига бешинчи марта Чемпионлар кубогида ғолиб чиқди. Финал ўйинида Пушкаш 4 та гол уриб "Реал" ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Ферентс ўша мавсумда жами 12 та голга муаллифлик қилган эди.

05c1977cd57e0dad485de73a996f7dbe.jpg
3-4. Лионел Месси - 14 гол (2011/2012)
Мессининг фаолиятидаги энг омадли мавсумлардан бири 2011/2012 йили бўлган эди. Лео ўша мавсумда турнирда 14 та гол уриб, рекордни янгилаган эди. Бироқ ўша мавсумда "Барселона" ярим финалда "Челси" томонидан тўхтатилган эди.

9feabe89860a5bf58becce407386b3d7.jpg
3-4. Жозе Алтафини - 14 гол (1962/1963)
1963 йили Алтафини етакчилигидаги "Милан" "Бенфика"нинг икки йиллик гегемонлигига баҳам берди. Жозе финал ўйинида португалияликлар дарвозасини икки марта аниқ нишонга олиб, мавсумдаги умумий голлари сонини 14 тага етказиб олди ва рекорд ўрнатди. Унинг рекорди ярим асрдан кўпроқ вақт давомида янгиланмади.

2be32c8576c7986de7a0313abd1eacb7.jpg
2. Криштиану Роналду - 16 гол (2015/2016)

Роналду ушбу мавсумда ҳозирча 16 та гол уришга муваффақ бўлди. Криш мавсум давомида 2 та "хет-трик" ва 1 та "покер" қайд этди. "Реал" ҳужумчиси "Атлетико"га қарши финал ўйинида янги рекорд ўнатиш имкониятига эга.

e230dd2a5f4994f5f57d2cf842cc38ca.jpg
1. Криштиану Роналду - 17 гол (2013/2014)
2014 йили Роналду мусобақада 17 та гол урган ҳолда, фантастик рекорд ўрнатди. Ўша мавсумда у "Реал" билан Чмепионлар лигасининг бош совринига эга чиқди. Финал ўйинида "Атлетико" дарвозасини бир марта ишғол қилишга ҳам муваффақ бўлди.

Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши 10 та финал

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 12:38, 28.05.2016.
Ўқилди: 5516 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.