Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

“Челси”дан “ПСЖ"гача: Жорий мавсумда кетмони учмаган топ клублар

Баҳо:
+ | -

Сенсацияларга бой бу мавсум футболда барча нарса содир бўлишини мухлисларга эслатиб  ўтди. Паст табақали клублар юксак марраларни забт этган бўлса, ва яна бошқа топ клублар кутилганидан анча паст ва балки қандайдир маънода ачинарли мавсум ўтказишди, десак муболаға бўлмайди. Ушбу мавсумни барбод қилган қатор клублар ҳозир эътиборингиз марказида:

“Порту"

 

Бурунги мавсумда “Порту” ЕЧЛ нинг ақл бовар қилмас сенсациясини ўз ҳисобига ёздириб қўйган эди. Ўшанда португалиялик клуб ЕЧЛ 1/8 финалида Мюнҳеннинг суперклубини ер тишлатган эди. Тўғри, жавоб учрашувида аламзада бўлган “Бавария” 20 дақиқада ишни битиртиб, “Порту” учун умрбод ўзидан эсдалик бўладиган қаҳшатқич зарба берган эди. Жорий мавсумда барча “Порту”ни яна плей-оффга чиқади, деб тафаккур қилишган эди. Ҳаттоки “Порту” гуруҳ босқичининг сўнгги икки учрашуви олдидан етакчилик қилаётган эди. Бироқ қарама-қарши рақибларидан мағлуб бўлгач, ЕЛ сари қадам ташлашди ва дарров нимчорак финалнинг ўзидаёқ “Боруссия”га рўбарў келиб, мусобақани тарк этишди. Португалия чемпионатида эса аллақачон чемпионлик билан хайрлашишган.

“Челси”

 

Ўтган мавсумда Жозе Моуриньо шогирдлари Англия Лига кубоги ва АПЛ чемпионлигини қўлга киритишган эди. Жорий мавсумда клубга ЕЧЛ ярим финалига қадар етиб бориш вазифаси ишониб топширилган эди. Аммо, мавсумнинг илк паллалариёқ “Челси” учун омадсиз кечди. Кетма-кет мағубиятлар, Карнейро билан келишмовчиликлар ва шу каби муаммолар лондлонликларни ботқоқлинкинг тубига бошлади. ЕЧЛ 1/8 финалида “ПСЖ” “аристократлар”ни мағлуб этди. Маҳаллий чемпионатда улар узоқ вақт жадвалнинг тубини банд этиб туришди. “Челси” кейинг мавсумда ҳаттоки Европа Лигасида ҳам иштирок этмайди. Сўзсиз ушбу мавсум клуб учун “даҳшатли туш” бўлди, десак ҳам хато қилмаган бўламиз.

“Валенсия”

Испан клубларидан еврокубокларда анъанавий тарзда юқори натижаларни талаб қилишади. “Валенсия” ҳам бундан мустасно бўлиб қолмади. Боз устига, улар энг енгил гуруҳда иштирок этишди. Рақибларни ҳаттоки ЕЛ да иштирок этувчи клублардан десак ҳам бўлади. ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 6 ўйинидаги 2 ғалаба ва 4 мағлубият мураббийни истеъфога қараб етаклади. Санту кетгач, маъсулият Гарри Невиллга юкланди. Афсуски, инглиз ҳам узоқ ушланиб қолмади. “Кўршапалаклар” “Челси”га ўхшаб кейинг мавсумдаги ЕЛ мусобақасида ҳам иштирок этишмайди.

“ПСЖ”


Рўйхатимизда ушбу номга қарши чиқадиганлар топилиши турган гап, қўшиламиз. Аммо, бир нарса ҳаёлимиздан кўтарилмаслиги лозим: Жаҳоннинг энг бадавлат клубларидан бири, шубҳасиз энг маҳоратли футболчиларни ўз ичига олувчи клуб Франциядек кучли бешликнинг энг қолоқ биринчилигида чемпион бўлишигина юқори натижа эмаслигини жаҳон тан олади. Боиси чемпионатда “ПСЖ”га “манаман” дейдиган рақибнинг ўзи йўқда! Иккинчи поғонада бораётган рақибдан нақд 31 очкога илгарилаб кетиш каби ғалати воқеалар содир бўлувчи чемпионатни қандай қилиб “курашга бой” дея аташ мумкин? Маҳаллий чемпионат масаласига танаффус берайлик. Жамоани қайтадан қуриш учун ярим миллиард евро ёки кўпроқ сарфланган. Бундан ўзгача бўлиши мантиққа тўғри келмайди. ЧЛда 2-3 мавсумдан бери тайинли бирон-бир натижага парижликлар эришишганича йўқ. Тўғри, 1/8 финалда лойқага ботиб қолган “Челси” устидан зафар қучишган эди. Қуръада улар “Барселона”га эмас, “Бавария”га ҳам эмас, балки тажрибасиз “Манчестер Сити”га дуч келишди. “Сити” – куч бўйича бемалол енгса бўладиган рақиб. Аммо, улар ишончни оқлашмади ва анъанага айланиб қолган даврада яна мусобақа билан хайрлашишди. Кейинги мавсум нима бўлиши барчага жумбоқлигича қолади. Аммо, барибир ўзгаришлар бўлади.

“Волфсубрг”


Ўтган мавсумда Диттер Ҳекинг жамоада ажойиб иш олиб борди. Жамоа кўп гол урди ва ёрқин ғалабаларни қўлга киритди. “Бўрилар” ҳаттоки “Бавария”ни ҳам ўз қурбонлари бўлишга мажбур қилишди. Бас Дост кўрсатган сеҳрлари фақатгина дангасаларни ажаблантирмагандир. Де Бруйне ва Родригеслар топ клублар нишони бўлишган эди. Охир-оқибат “Волфсубрг” Бундеслигани иккинчи бўлиб якунлашган эди. Жорий мавсумда тарихий натижага эришишди. ЧЛ 1/8 финали уларнинг сўнгги манзили бўлди. Сенацион клуб “Реал”ни дастлабки учрашувда икки гол ҳисобида таслим этишган бўлса ҳам, жавоб учрашувида Роналдунинг зарбаларига дош беришолмади. “Омадсиз мавсум” дейишиимизга сабаб улар чемпионатни жадвалнинг марказида якунлашди ва кейинг мавсумда еврокубокларсиз қолишди. Боз устига, трансфер ойнасида Дракслер ва Родригесларни ушлаб қолиш – ўта мушкул вазифа ҳисобланади.

Манба: penalti.uz
Киритилди: 16:30, 28.05.2016.
Ўқилди: 6450 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.