"Зенит” ярим ҳимоячиси Аксель Витцель мавсум оралиғида клубни тарк этиш фикридан воз кечган.
Петербурглик клуб бошқарувини Мирча Луческу ўз қўлига олгани, бунга асосий сабаблардан бири бўлган. Унга “Рома”, “Ювентус”, “Милан”, “Сток Сити” ва бошқа европалик жамоалар қизиқиш билдиришганди.