"Атлетико” клуби сардори Габи “Реал”га (1:1, 3:5 пен. бўйича) қарши кечган Чемпионлар лигаси финалидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Жамоа билан фахрлансак бўлади. Эртадан бошлаб биз меҳнат қила бошлаймиз. Бугун биз футболнинг чиройи ва шафқатсизлигини кўрдик. Рақобатдош жамоа бўлиб қолиш жуда муҳим. Ишончим комил, “Атлетико” қайтади ва ЕЧЛда ғалаба қозонади. Биз бунга лойиқмиз”, – деди Габи.