Грециянинг "Олимпиакос" футбол клуби ҳужумчиси Алан Пулидо ўз ватани – Мексикада ўғрилаб кетилди, деб хабар бермоқдаMediotiempo нашри.
Нашр маълумотларига кўра, 25 ёшли футболчи мавсум якунлангач Сьюдад-Виктория шаҳридаги уйига қайтиб келган.
Полициянинг тахминича, спортчи кечага ўз дугонаси билан борган. Базмдан кейин футболчи ўз автомобилида кетган. Йўлда футболчининг машинасини бир нечта машина қуршаб олган ва жиноятчилар уни куч билан номаълум томонга олиб кетишган. Полиция футболчини қидирмоқда, жиноятчилар ҳали ҳам алоқага чиқмаган.