Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Фабрегас ва Аспиликуэта босниялик Спахичдан тарсаки қабул қилиб олди (видео)

Баҳо:
+ | -

Евро—2016 мусобақасига тайёргарлик кўраётган Испания миллий терма жамоаси 29 май куни Босния ва Герцеговина термаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг 45-дақиқасида кичик жанжал келиб чиқди ва у меҳмонларнинг ёши энг катта футболчиси Эмир Спахичнинг майдондан четлатилиши билан якунига етди. Жамоадоши Вранешни ҳимоя қилиш учун етиб келган Спахич «Челси» сафида тўп сурадиган испаниялик икки футболчига тарсаки туширишга қарор қилди. Аввалига Сесар Аспиликуэта Спахичнинг кафти билан юзлашган бўлса, кейинроқ Сеск Фабрегас шундай ҳолатда қолди.

Қайд этиш керак, Испания терма жамоаси Евро—2016 «Д» гуруҳида Хорватия, Чехия ва Туркияга қарши кураш олиб боради. Босния ва Герцеговина терма жамоаси эса плей-оффда Ирландиядан енгилиб, Европа Чемпионатини қўйиб юборадиган бўлганди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
29 май, якшанба
Испания — Босния ва Герцеговина 3:1
Голлар: Нолито, 11 (1:0). Нолито, 18 (2:0). Эмир Спахич, 29 (2:1). Педро, 90 (3:1).
Четлатиш: Эмир Спахич, 45+1 (Б).

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:48, 30.05.2016.
Ўқилди: 6093 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.